Бир одам дарё бўйида ити билан балиқ тутиб ўтирган экан, шу пайт сувдан сигир чиқиб:
— Сигаретни туташтириб олсам бўладими? - деб сигаретини туташтириб шўнғиб кетибди.
У одам ҳайрон бўлиб итига қарабди. Ити унга термулиб, кўзларини пилдиратиб:
— Нима менга қарайсиз?! Ўзим ҳайрон қолдим, - дермиш.