Таъқиқланган жойда балиқ овлаётган одамни ёнида инспектор келиб:
— Сизга катта миқдорда жарима ёзаман, - дебди.
— Нима қилай инспектор!? Бу ерда дам олиб ўтирсам, шу балиқ ўзи сувдан чиқиб келаверади, - дебди.
— Қандай қилиб? Қани кўрсатинг-чи?! - деса, ҳалиги одам балиқни сувга ташлаб юборибди.
— Қани балиқ чиқиб келаётгани? - дебди инспектор.
Ҳалиги одам:
— Қанақа балиқ? Мен бу ерда шунчаки дам олиб ўтирибман! - деган экан.