Имтиҳонда домла талабага савол беряпти:
— Беш карра беш?
Талаба қўлидаги шпаргалкага қараб:
— Йигирма беш!
Домла ҳам қўли остидаги шпаргалкага қараб:
— Тўғри! Олти карра олти?
Талаба яна шпаргалкага қараб:
— Ўттиз олти!
Домла ҳам шпаргалкага қараб:
— Тўғри! Етти карра етти?
Талаба энди шпаргалкага қарамоқчи бўлганди домла унинг қўлини ушлаб қолди. Талаба ўйланиб:
— Қирқ етти, - деди.
Домла энди шпаргалкасига қарамоқчи эди талаба хам унинг қўлидан ушлаб қолса, домла кўп ўйламай:
— Тўғри, - дермиш.