Аскар чегара бузғунчисини қўлга олибди. Бузғунчи сигир терисини ёпиниб олиб, моллар подаси орасида ўтиб кетаётганда чегарачи уни пайқаб қолибди.
Бузғунчини қўлга туширган аскарни қаҳрамон деб атаб, ундан интервью олишибди:
— Айтинг-чи, душманни қандай қилиб қўлга олдингиз?
Чегарачи Ваня минбарга чиқиб, ҳикоясини бошлабди:
— Давлат чегарасини муҳофаза қилиб, қамиш орасида ўтирар эканман, ёнимдан моллар подаси ўтиб қолди. Кутилмаганда сигирлардан бири подадан ажралиб чиқиб, ёнимга келди-да: «Давлат чегарасига олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, илтимос», деб қолди. Ана шундагина миям ишлаб, у бегона сигир эканлигини фаҳмлаб қолдим. Ахир, маҳаллий моллар йўлни яхши билишади-ку!