Афанди

— Нимангизни йўқотдингиз Хўжа Насриддин? – сўрабди қўшни.
— Чақа пулларимни тушириб юборгандим. Шуларни излаяпман, - жавоб берибди Насриддин.
— Шу ерда йўқотдингизми? – дебди қўшни.
— Йўқ! Ҳов анави қоронғи йўлакда йўқотдим. Лекин у ер қоронғилик қиляпти. Чироқни тагига келиб излаяпман, - дермиш Насриддин.

Telegram
1 hafta avval

Бир куни кечаси афанди уйда ўтирса, қўшни хонадан шовқин эшитилибди.
Афанди деворда илиниб турган милтиғини секин олиб хонага кирса, рўпарасида қоп-қора нарса турганмиш.
Афанди “пақ” этиб отибди. Ҳалиги нарса барибир шундоқ турганмиш.
Секин бориб қараса, ўзини чопони экан. Шунда афанди:
— Яхшиям ичида ўзим йўқлигим. Бўлмаса, ўзимни отиб қўярдим, - дермиш.

Telegram
1 hafta avval

Афанди бир куни эшак миниб кетаётса, чорраҳада ДАН ходими кўриб Афандини тўхтатибди, шунда Афанди тормоз ишламайди, деб ўтиб кетибди.

Telegram
1 hafta avval

1945 йилда афанди немисларга асир тушиб қолибди.
— Сўнгги тилагингни тила! – дебди немислар унга.
— Қулупнай есам, армоним йўқ эди, - дебди афанди.
Немислар:
— Майли, қулупнай пишса ейсан, кейин отамиз, - дейишибди.
Қулупнай пишгунича уруш тугаб, афанди омон қолган экан.

Telegram
1 hafta avval

Бир куни афанди янги лаган сотиб олиб, уйига кетаётиб йўлда ўйлаб қолибди: “Ҳозир бу лаганни уйга олиб борсам, болаларим ерга тушириб синдиришади. Кейин уни тузатишга яна олиб келаман” дебди-да, лаганни шартта ерга ташлаб, синдириб, кулолга олиб бориб елимлатиб, кейин уйига олиб кетган экан.

Telegram
2 hafta avval

Бир куни афанди анҳор ёнидан ўтиб кетаётса, сувга чўкаётган болани кўриб қолибди.
Афанди сувга сакраб, уни қутқариб олиб, уйига олиб борибди.
Болани ташлаб кетаётса, ота-онаси унга раҳмат ҳам айтмабди.
Афанди кўчага чиқса, бир пайт болани отаси орқасидан югуриб чиқибди.
Шунда афанди:
— Майли, қўяверинг, ҳожати йўқ... Мен болангизга чин дилдан ёрдам бердим, - деса, отаси:
— Боламни бошида шапкаси бор эди, қани? – дермиш.

Telegram
1 hafta avval

Афанди бир пошшога балиқ совға қилди. Пошшо бу совға учун Афандига хазинадан бир тилла инъом қилди. Афанди чиқиб кетиши билан вазир пошшога деди:
— Ҳар ким балиқ кўтариб келса бир тилладан бераверсангиз хазина бўшаб қолади-ку?
— Дарвоке, айтганингиз тўғри. Нима қилиш керак?
— Дарҳол Афандини қайтариб келишни буюринг,— деди вазир.
Пошшо Афандининг кетидан одам юборди-да, вазирга деди:
— Тиллани қайтариб бер десак кандай бўлар экан?
— Бунинг иложи осон,— деди вазир,— Афандидан балиғинг эркакми, урғочими деб сўрайсиз, урғочи деса, «Менга эркак балиқ керак» дейсиз, эркак деса, «Менга урғочи балиқ керак» дейсизу тиллани қайтариб оласиз.
Афанди келди. Пошшо ундан сўради:
— Балиғинг эркакми урғочими?
Афанди пошшонинг ниятини пайқаб:
— Балиғим хунаса эди,— деб жавоб берди.
Пошшо унинг зийраклигига қойил қолиб, яна бир тилла инъом қилди.

Telegram
1 hafta avval

Бир куни тушида қўшни хотинлар Афандини чиройли, ёш қизга уйлантирмоқчи бўлишиб турганларида у уйғониб кетиб, хотинини турта бошлади:
— Хотин, хотин, тур, иш чатоқ!
— Нима гап?— уйқусираб сўради хотини.
— Қўшнилар мени уйлантиришмоқчи, уларни ҳайда!
— Тинч қўйинг, уйқумни бузманг?
— Билиб қўй, мен сени олдиндан огоҳлантириб қўймоқдаман. Ҳақиқатан ҳам уларнинг шундай нияти бўлса, кейин мендан ўпкалаб юрма,— деди Афанди.

Telegram
1 hafta avval

Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, шофёрга:
— Отахонни ёнида тўхтат, бир бопли - дебди.
Ҳоким Афандига қараб:
— Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетвосизми? - деб шофёр билан қотиб кулишибди.
Гапга жавобан Афанди:
— Ҳа, ўқишга олиб кетвоман. Ўқиса ҳоким бўлади, ўқимаса шофёр - дебди

Telegram
3 kun avval

Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.

Telegram
3 kun avval