Бошлиқлар ҳақида латифалар

— Бизни раҳбар жуда алдоқчи, аммо адолатли.
— Қанақасига, ахир уни алдоқчи деяпсан-ку?
— Ҳа, у ҳаммани бараварига алдайди.
Бир подшоҳ шеър ёзиб сарой аҳлига ўқиб берибди. Ҳамма мақтабди. Фақат Афанди жим турганмиш. Подшоҳ:
— Сен нима дейсан?, - деса Афанди:
— Бунақа расво шеърни эшитмаганман, - дебди.
Подшоҳни жаҳли чиқиб, зиндонга ташлабди. Бир ҳафтадан кейин Афандини шоҳни ёнига олиб боришибти. Подшо янги шеърни ўқиб бериб, — Қалай чиқибди?, - деса, Афанди индамасдан ўгирилиб кетаётганмиш.
Подшоҳ:
— Қаёққа?, - деса, Афанди:
— Зиндон қаерда эди, - дермиш.
Ҳокимиятга ушбу мазмунда шикоят аризаси тушибди:
"Мени квартирамни рўпарасида аёллар ҳаммоми жойлашган. У ердаги ҳамма нарсалар менга кўриниб туради. Бу менинг аҳлоқим, этикамга маънавий ва жисмоний таъсир кўрсатяпти. Шунинг учун мени квартирамни алмаштириб беришингизни сўрайман".
Бу масалани кўриб чиқиш учун коммиссия аъзолари уйга келиб, текшира бошлабди.
— Отахон, нега ёлғон гапирасиз? Ахир ҳеч нарса кўринмаяпти-ку!, - дебди текширувчилар.
— Шунақами? Сен шкафни устига чиқиб қара-чи?, - дебди.
Коммиссия аъзоларидан бири шкафни устига чиқиб қарай бошлабди.
— Йўқ. Барибир ҳеч нарса кўринмаяпти!
— Сен чапроққа сурилгин. Яна..., яна-ям..., яна озгина...
Шкаф устидаги одам "гурс" этиб йиқилибди.
Бобой бўлса:
— Ана кўрдингми ўғлим?! Ҳар куни шу аҳвол.., - дермиш.
Ўрмонда ҳамма ҳайвонлар гаплашиб ўтирса, қуён келиб:
— Қани, бу ерда ким зўр?!, - дебди.
Ҳамма ҳайвонлар жим!
— Ҳамма минг сўмдан чиқарсин!, - дебди қуён.
Эртаси куни яна қуён келиб ҳаммадан пул йиғиб кетибди.
Учинчи кун ҳайвонлар бўрига:
— Мен зўрман дегин! Бу шалпанг қулоқ нима қила оларди!, - дейишибди.
Қуён келиб:
— Қани, бу ерда ким зўр?!, - деса, бўри:
— Мен!, - дебди. Шунда қуённи орқасидан шер чиқиб:
— Зўринг беш минг, қолганларинг минг сўмдан йиғларинг!, - дермиш.
Бир куни чумоли ўрмондан ўтиб кетаётса, шер филни дўппослаётган экан. Чумоли ҳам бир-икки мартта тепиб, ўтиб кетибди.
Эртасига чумолини кайфияти йўқ юрган экан, ҳайвонлар:
— Нима бўлди? - дейишса, чумоли:
— Филни ўлимида мени айблашяпти, - дермиш.
Фирма раҳбари секретарига:
— Бир ҳафтага командировкага борамиз, уйингизга хабар беринг, - дебди.
Секретар эрига телефон килиб:
— Мен бир ҳафтага командировкага кетаяпман, - дебди.
Эр пайтдан фойдаланиб ўйнашига телефон қилиб:
— Бир ҳафта меникида турасан, хотиним йўқ, - дебди.
Ўйнаши репититор экан, ўқувчисига телефон қилиб:
— Бир ҳафта ўқитолмайман, бир оз дам олгин, - дебди.
Ўқувчи бобосига телефон қилибди:
— Бобожон мени бир ҳафта дарсим йўқ экан, мени шаҳар айлантиринг.
Ўқувчининг бобоси ҳалиги фирма раҳбари экан, йўқ дея олмабдида секретарига:
— Командировка қолдирилди, - дебди.
Секретар эрига телефон қилиб:
— Командировка қолдирилди, - дебди.
Эр ўқитувчи ўйнашига телефон қилиб:
— Энди иложи йўқ, хотиним командировкага бормайдиган бўлди.
Ўқитувчи ўқувчига телефон қилиб:
— Дарс ўтадиган бўлдик, - дебди.
Ўқувчи, бобоси фирма раҳбарига телефон қилиб:
— Бобо шаҳар айланиш қолдирилди, бошқа сафарга.
Фирма раҳбари секретарга:
— Тайёрланинг командировкага борамиз...
Бошлиқ котибаси билан поездда бир купеда кетяпти. Эркак пастки жойда, котиба эса юқоридаги жойда. Тунда котиба пастга қараб:
— Мен совуқ қотяпман. Менга кўрпа узатиб юборолмайсизми?- деб нозланибди.
— Келинг, бу тун бир-биримизни эр-хотин деб тасаввур қиламиз,- дебди бошлиқ
Котиба хурсанд бўлиб:
— Бажонидил! - дебди
— Ундай бўлса кўрпани ўзинг ол! Қўлинг синмаганку ахир! - деб ўшқирибди бошлиқ
Директор янги ҳайдовчини ишга олди. Биринчи иш куни. Бошлиқ сўроқ қиляпти:
— Исмингиз нима?
— Фамилиям Маҳкамов.
— Мен сиздан исмингизни сўрадим?
— Исмим Дадажон.
— Ҳайданг Маҳкамов.
Бир ташкилот ходимлари ҳар куни эрталабки 9:00 дан кечки 22:00 га қадар ишлашарди.
Ходимлардан бири бўлса 9:00 да ишга келиб, роппа-роса 18:00 да кетарди.
Қолганлар ҳайрон бўлиб бошлиқдан сўрашибди:
— Нега анави ходим ҳам бизга ўхшаб соат 22:00 да эмас, 18:00 да ишдан кетади?
Бошлиқ:
— Ўртоқлар, ахир у ходимимиз меҳнат таътилида!, - дебди.
Бир корхона раҳбарини туғилган куни бўлаётган экан. Ҳамма қўл остидагилар:
— Табриклаймиз хўжайин! Узоқ умр, бахт-омад тилаймиз! Яна узоқ йиллар бизга раҳбарлик қилинг!, - деяверишибди.
Базм охирида хўжайин дуога қўл очиб:
— Ҳамма менга ичида, қалбида нима ниятлар тилаган бўлса, ўзига ҳам йўлдош бўлсин!, - деб дуо қилса, меҳмонлар дуо қилмасмуш ...