Бошлиқлар ҳақида латифалар
1. Бошлиқ ҳамиша ҳақ.
2. Бошлиқ кеч қолмайди, иш юзасидан ушланиб қолади.
3. Бошлиқ ходималарга тегажоқлик қилмайди, уларга эътибор қаратади.
4. Бошлиқни хонасига ўзингни ғояларинг билан кириб, бошлиқни ғоялари билан чиқишинг керак.
— Раҳбаримиз ҳаммани ишдан бўшатяпти.
— Сен ҳавотир олма, раҳбаринг хотини билан ажрашди. Бўшаётганлар унинг қариндошлари.
— Хўжайин, компаниямиз яхшигина пул тежаш йўлини ўйлаб топдим!
Бошлиқ:
— Тошмат, ишдан бўшашга қарор қилдингми?!
— Сизни табриклашим мумкин. Бундан олти ой илгари оддий ходим сифатида иш бошлагандингиз. Бир ой ўтиб бўлим бошлиғи бўлдингиз.
— Тўғри.
— Икки ой ўтиб, омбор бошлиғи бўлдингиз.
— Бунисиям тўғри.
— Ҳозир эса, кўз тегмасин, бош директор ўринбосари лавозимида ишлаяпсиз. Бунинг учун нима дейиш керак?
— Раҳмат, дада!
— Сиз ишдан бўшадингиз! - деса, ишчи:
— Бўшадингиз??? Ғалати...!? Қулларни сотиб юборишар эди-ку?!
— Кўзгуни ёнига пулларингни қўйгин-да санаб чиқ! Аниқ ошади!
— Сизни аризангизни кўриб чиқдим. Маошингизни ошириб бера олмайман!
Ходим асабийлашиб:
— Оширмасангиз-оширманг! Фақат ўз вақтида ойлик беришни ўрганинг!
— Бугундан бошлаб мени ойлигим кўтарилади. Ҳафтада 4 кун дам оламан.
— Буни сенга ким айтди?
— Гинеколог билан адвокат айтди!
— Жавоб беринг илтимос, менинг тоғам касалхонада экан. Бошлиқ унга рахми келиб жавоб берибди.
Ишдан сўнг стадионга тушган бошлиқ у ерда ўз ходимини учратиб қолибди.
— Ие, сен тоғангни олдига касалхонага боришинг керак эди-ку?!!
— Ҳозир хўжайин шошмай туринг, тоғам мана шу ўйинга ҳакамлик қилмоқда, ўйин тугасин, кейин аниқ касалхонага тушади.
— Тошматбой, сиз энди менинг ўнг қўлимсиз!
Тошмат:
— Хўжайин, мен ўзимга юклатилган вазифадан бироз чўчияпман...