Дўкон-бозор ҳақида латифалар

Бир киши барга кирди:
— Пиво беринг.
— Икки минг сўм тўланг.
— Нега, ҳамиша минг сўмдан олардим-ку?
— Бугундан янги қоида чиқди, минг сўмни футболни ривожлантириш фондига ўтказамиз.
Харидор пулни узатди. Сотувчи минг сўмни олиб, минг сўмни қайтариб берди.
— Пиво йўқ.
Иккита қиз бодринг сотиб олаётиб гаплашиб қолишибди.
— Ейишга ҳам оламизми?
Шунда сотувчи ҳайрон бўлиб:
— Қизим, бодрингни емасдан яна нима қиласизлар? – деса, қизлар:
— Э, амаки қизиғмисиз!? Биз ҳар доим бодрингдан юзимизга ниқоб тайёрлаймиз, - дейишган экан.
Яхши кўрган қизим билан дўконга кириб нарса харид қилдим-да ўзимни кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, сотувчига:
— Қайтими керак эмас! - десам, сотувчи:
— Пулингиз кам чиқди, тўхтанг! – деб қолса бўладими…!
Инсонлар нега бу ишларни қилишади? Ўзлари ҳам тушунмасалар керак?!
— Музлаткични очиб, ҳеч нарса олмай ёпиб қўйишади;
— Дўконга шакар оламан деб бориб, бир халта нарса сотиб олишади-ю, шакар олиш эсдан чиқади;
— Яқинлашиб келаётган лифт тугмасини яна-ям қаттиқроқ босишади;
— Дўконларда пакетлар пуллик бўлганини билишса ҳам, “Нега 300 сўм ортиқча ҳисобладингиз?” деб сўрашади;
— Батарейкаси тугаётган телевизор пультини яна-ям қаттиқроқ босишади.
— Ҳой болам, кўкатлардан олиб кетгин. Шу қолди фақат. Менам совуқда қолиб кетдим...
— Кўкатларингиз қанчадан экан?
— Бир боғи 2 мингдан, келақол...
— Ҳа, йўқ холажон...! Қалинроқ кийиниб олинг!
Балиқ дўконига кириб каттакон лаққа балиқни сотиб олган харидор сотувчига дебди:
— Илтимос, шу балиқни пештахтанинг нариги ёғида туриб, менга отсангиз, мен уни илиб оламан.
— Нега? – ҳайрон бўлиб сўрабди сотувчи.
— Шунда мен дўстларимга “Балиқни ўзим тутдим!” деб бемалол мақтанган бўлардим-да, - дермиш харидор.
Бир киши дўкондан кўмир сотиб олса, ўрамни устида қуйидагича ёзиб қўйилган экан:
"Мазкур кўмирни ёқиш учун 3434 рақамига SMS юборинг".
Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, -деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан буни?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, -деб бақирибди янги бой.
— Ҳавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди.
— Янги бой хайратланиб, автомобилни сотиб олибди.
Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, -дебди.
Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди:
— Минг лаънат, қайси биринг кўзингни юммагандинг?!
Қабристон гўркови спорт жиҳозлари дўконига қўнғироқ қилиб:
— Алло, бу ҳафта нечта мотоцикл сотдингиз?
— Бешта!
— Демак, яна биттаси қаердадир санғиб юрибди...
Гўшт бозорида сотувчи ёнига харидор келиб сўрабди:
— Нимани гўшти? Нима билан билан боқилган?
— Мол гўшти. Покиза, ҳалол гўшт, олинг! Нон, сарёғ, қаймоқлар билан боққанман.
Харидор ҳужжатини кўрсатиб дебди:
— Мен текширувчиман. Озиқ-овқатни шу йўл билан исроф қиляпсизми?...
Сотувчи қўрққанидан, унга беш килограмм бепул гўшт бериб юборибди.
Бироздан сўнг бошқа харидор келибди.
— Гўшт қанчадан?, - сўрабди сотувчига қараб.
— Ўттиз мингдан. Мол гўшти. Чиқиндилар, ахлатдан топилган емишлар билан боқилган.
Бу харидор ҳам санитария текширувидан эканини айтиб, жаримага тортмоқчи бўлибди. Сотувчи унга ҳам талайгина гўшт бериб, зўрға қутулиб қолибди.
Учинчи харидор раста ёнига келиб гўшт танлай бошлабди:
— Гўштинг тоззами? Нималар бериб боқгансан?
Сотувчи бу сафар ҳам “тушиб” қолишидан қўрқиб:
— Билмайман нима еганини. Қўлига пул берардим, кўчага чиқиб овқатланиб келарди, - дермиш.