Дўстлар ҳақида латифалар

Бир одам кўзгу дўконига кетаётса, дўсти чиқиб қолибди:
— Қаёққа кетяпсан?
— Янги кўзгу сотиб олишга.
— Нега, эскиси синиб қолдими?
— Йўқ, унисига қарасам, нуқул белимгача кўрсатяпти.
Бир эркак дўстига мақтанибди:
— Kеча хотинимни уришиб бердим.
— Йуғ-е, сен-а?
— Ҳа-да. Уйларни йиғиштиринг, деб иш буюрябди.
— Хўш?
— Йўқол кўзимдан, ҳали кирларни ювиб бўлганим йўқ, - дедим.
Тўрт улфат ойлик маошини олиб бир ўтириб, улфатчилик қилайлик дейишибди. Улардан ёши каттароғи айтибди:
— Келинглар танга ташлаймиз, агар танга олди тарафи билан тушса, саунага бориб бир мириқамиз, агар орқаси билан тушса қизларни олиб, тоққа чиқиб, дам олиб келамиз, агар қирраси билан тушса пивохўрлик қиламиз, мабодо танга ерга тушмай ҳавода муаллақ туриб қолса, ойлигимизни бир тийинини ҳам сарфламай, хотинларимизга олиб бориб берамиз! — дебди.
Чекишнинг зарари аниқ исботланди. Чеккани чиққанимда ўртоқларим овқатимни еб қўйишибди.
Бир йигит дўстига дебди:
— Юзингга нима қилди? Ҳамма ёғинг тирналган!
— Қизларни деб урушдим.
— Ким билан?
— Ким билан бўларди, хотиним билан-да!
Бой одам билан ўғри одам дўст экан. Ўғри бойдан сўрабди:
— Сени сейфингни коди нечи?
Бой:
— Сейфимни кодини нима қиласан?
Ўғри:
— Агар эсингдан чиқиб қолса, сенга айтаман.
Бой:
— Кодини бир дафтарга ёзиб қўйганман.
Ўғри:
— Дафтаринг қаерда?
Бой:
— Сейфимни ичида.
— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
Икки улфат кўл бўйида гаплашиб ўтиришса, Хаммер машинасида бир бой келиб дебди:
— Йигитлар, кўлни қаери саёз? Машинамда нариги қирғоққа ўтиб кетмоқчиман.
— Мана бу еридан ўтсангиз бўлади, - деб жавоб беришибди.
Бой Хаммерида кўлга қараб ҳайдабди-ю, шу заҳоти чўкиб кетибди. Бир амаллаб сузиб чиққан бой:
— Саёз дегандиларинг-ку!? - деса, улфатлар ҳайрон бўлиб:
— Ҳозиргина шу ердан бир тўда ўрдаклар ўтиб кетишганди-да..., - дермиш.
— Машраб, тушимда илон кўрибман, таъбири нима?
— Қайнонанг меҳмонга келади.
Бир йигит шартнома билан 10 йил Африканинг чекка бир ҳудудида ишлаб келибди. Аэропортда уни дўстлари кутиб олишибди. Елкасида битта маймунча билан дўстларини олдига келибди. Бир дўсти ундан сўрабди:
— Ҳўш дўстим, у ерлар қандай экан?
— Нимасини айтасан, жуда иссиқ, сув йўқ, ишлаш қийин...
— Келин масаласи-чи? Уйландингми?
— Озиқ-овқат ҳам тақчил экан.
— Уйланиш масаласи қандай экан деяпмиз?
— Дўкон ҳам йўқ, бирон нима олмоқчи бўлсанг, 2 соат машинада бориш керак.
— Эй, сендан аёллар ҳақида сўрадик, - дейишса, елкасида ўтирган маймунча:
— Дада, сиздан онамни сўрашяпти! – дермиш.