Дугоналар ҳақида латифалар

Ёқилғи қуйиш шаҳобчасига енгил машина тўхтаб, ичидан бир олифта аёл тушиб, кассага пулини тўлаб, келиб қараса, машинани эшиги қулфланиб қолибди. Калит эса машинани ичида қолиб кетган экан. Шу ерда ишлайдиган йигит аёлни қўлига сим бериб, ойнасини тирқишидан тиқиб, эшикни очиши мумкинлигини айтибди. Бир пайт қайтиб келиб қараса, бошқа бир машина эгаси, эркак киши қотиб кулаётганмиш. Сабабини сўраса, ҳалиги эркак:
— Анави аёл машинасини ойнасидан сим тиқяпти, эшикини очаман деб, - дебди.
Йигит бўлса:
— Эшиги беркилиб қолган экан, мен айтдим. Шу кулгилими? - деса, эркак яна кулиб:
— Машинани ичида дугонаси бор экан, симни қайси томонга тиқишни кўрсатяпти, - дермиш.
— Дугонажон қандай қилиб бир ойлик маошни бир кунда сарфлаш мумкин?
— Маошингни олгин, кўрсатаман!
Иккита дугона учрашиб қолишибди. Биринчи қиз мақтанишни бошлабди:
— Йигитим менга тилла узук совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— У менга яна машина ҳам совға қилди.
— Ажойиб-ку. Табриклайман!
— Ўзингда нима янгиликлар?
— Этика курсларига қатнашяпман. "Алдама, тентак" сўзини ўрнига "Ажойиб-ку. Табриклайман!" дейишни ўрганиб олдим.
Бир аёлни уйига дугонаси меҳмонга келибди.
Ҳалига аёл кичкина ўғлига:
— Болам, холажонингни ўпиб қўймайсанми? – деса, болакай:
— Йўқ, - дебди.
— Нега ўғлим? – деб сўрабди онаси.
Болакай:
— Ҳозир адам ўпиб қўйган эдилар, холадан шапалоқ еб олдилар, - дермиш.
Иккита дугона суҳбатлашмоқда:
— Дугонажон, кечаси "Гап"га боришга эрингдан қандай қилиб рухсат олдинг?
— Буни йўли осон! Кўпикли ванна қилиб бердим-да, чиқиб кетдим.
— У шунга кўндими?
— Кўпикни қурилиш моллари дўконидан сотиб олгандим-да!
Икки дугона суҳбатидан.
— Эримнинг омади юришгани-юришган. Кечагина ҳаётини суғурта қилдирган эди. Бугун бошига ғишт тушиб касалхонада беҳуш ётибди...
Икки дугона учрашиб қолибди:
— Қалайсан? Лабингга нима қилди?
— Ари чақди.
— Ари чаққанга ўхшамайди-ку?!
— Ойим арини таёқ билан ургандилар...
— Дугонажон, кеча эрим мени хафа қилди.
— Нега? Нима бўлди?
— Гўзаллик салонига 300 минг сўрагандим.
— Бермадими?
— Менга тикилиб қараб турди-да, 500 минг берди!
Икки дугона турмуш қурмасликка қарор қилиб бирга яшашаркан. Зерикмаслик учун бир мушук ҳам боқишаркан. Фикримиз бузилмасин деб мушукни ҳеч қаерга чиқаришмас экан. Мушук ҳар баҳор кўчага чиқгиси келиб, безовта бўлавераркан.
Дугоналардан бири яхши йигит билан танишиб турмушга чиқиб, асал ойига кетибди.
Бир неча кундан кейин ундан хат келибди: "Дугонажон, тақдиринг ўз қўлингда, аммо мушукни ҳозироқ қўйиб юбор!".
Дугоналар ҳасратлашмоқда:
— Эримни қара! Вақт алламаҳал бўлди, ҳалигича қаерлардадир маст бўлиб санғиб юрибди.
— Мени эримдан ўрнак олса бўлмайдими?! Уни аллақачон олиб келиб ташлашган...