Эркаклар ҳақида латифалар

Бир йигит домни тагига бориб, 8-қаватни деразасидан қараб турган одамга:
— Ака, пастга тушинг. Гап бор, - дебди.
Ҳалиги одам зинадан пастга тушиб:
— Нима гапингиз бор ука, - деса, йигит:
— Аҳмад акани уйи қайси, - деб сўрабди.
Ҳалиги одам:
— Мен билан юринг, кўрсатаман, - деб, йигитни 8-қаватга олиб чиқиб:
— Аҳмад акани уйи анави рўпарадаги домни тўққизинчи қаватида, - дермиш.
Иккита кал одам бир-бири билан жанжаллашмоқда:
— Сени бошинг кал!
— Сен ҳам калсан!
— Сен мендан калроқсан!
— Қанақасига? Сени бошингда ҳам бир дона соч йўқ-ку!?
— Лекин сени бошинг меникидан каттароқ!!!
Бир йигит сеҳрли чироқни топиб олибди-да, уни ишқалабди. Шу пайт ичидан жин чиқиб:
— Тила тилагингни..., - дебди.
Йигит ҳам шошилиб қолиб:
— Тинч океани устидан ўтадиган кўприк қуриб бер!, - деб юборибди.
— Эсинг жойидами?! У океан бўлса... Ўзингга фойдалироқ нарсани сўрасанг-чи, - деса, йигит:
— Дунёдаги барча аёлларни жаврамайдиган қилиб қўй!, - дебди.
Жин ҳам ўйланиб туриб:
— Қаерга кўприк қуриш керак эди...?, - дермиш.
Бир киши хотини вафодор эканини текширмоқчи бўлибди. Ишга кетгандек бўлиб, кўчада беркиниб турса, хотини чиройли кийиниб, уйидан чиқибди-ю, битта машинага ўтириб кетибди.
Эри ҳам билдирмасдан, таксига ўтириб, секин ўша машина орқасидан кетаверибди.
Хотини бориб, бир тунги клубга кириб кетибди. Бояга эркак таксичига:
— Оғайни, анави кириб кетган аёл, менинг хотиним бўлади. Шундоқ ичкарига киргин-да уни олиб чиқ, истаган пулингни бераман, - дебди.
— Гап йўқ, ҳозир олиб чиқаман! - деб кириб кетибди. Бироздан кейин таксичи бир аёлни қўлидан ушлаб олиб чиқиб, — Ака, мана буни ушланг! - деса, эр:
— Эсинг жойидами? Бу мени хотиним эмас-ку! - дебди.
— Сиз ушлаб туринг, қўйиб юборманг! Бу менинг хотиним. Ҳозир сизникини олиб чиқаман, - дермиш.
— Одноклассникига кириб, ўзимга янги саҳифа очдим. Чиройли бир қизни расмини жойлаштирдим.
Эрим билан танишиб олдим. У меҳмонхонада, мен эса ошхонада ўтириб, одноклассникида гаплашяпмиз.
Эрим мени учрашувга таклиф қиляпти. Ўзим меҳмонхонага чиқсаммикин ёки уни ошхонага чақирсаммикин...?
Қизлар яшайдиган талабалар ётоқхонасида идиш-товоқлар овқатдан кейин ювилса, йигитлар яшайдиган ётоқхонада идишлар овқатдан олдин ювилади.
Эр уйга қўлида пылесос кўтариб кириб келибди.
Хотин:
— Вой, дадаси пылесос сотиб олдизми?
— Йўқ, сотиб олмадим. Бугун дугонангни учратиб қолгандим. Уйига таклиф қилди. Кирдик. Едик, ичдик. Шунда у ечина бошлади ва яланғоч бўлиб эркаланиб: "Нима хоҳласангиз розиман", - деганди...
Шунда Хотин эрини гапини бўлиб:
— Ие, кейин нима бўлди? — деса.
Эр:
— Нима, нима бўлди? Мана пылесос керак эди, олдимда келавердим, - дермиш.
Эр хотин кафеда ўтирса. Бир қиз келиб эрини бир ўпиб, қайтиб кетибди.
Хотинини жаҳли чиқиб:
— Ким у? Нимага сизни ўпади?, - деса
— Ўчир овозингни! Ҳали унга ҳам тушунтиришим керак сени кимлигингни
Бир аёлга СМС хабар келибди. Очиб ўқиса: "Мен сиз яшайдиган уйни рўпарасида яшайман. Танишсак бўладими?"
Аёл жавоб ёзибди: "Мени уйим қабристонни рўпарасида. Сиздака танишлар менга умуман керак эмас!"
Бир йигит қўшнисидан:
— Туғилган кунинг қачон?, - деб сўрабди.
— Май ойида. Нега сўраяпсан?
— Сенга парда совға қилмоқчиман. Деразангга осиб қўясан. Хотининг уйда нуқул очиқ-сочиқ кийиниб юради.
— Мен эса сени туғилган кунингга бинокль совға қиламан. Кўрган аёлинг, ким эканини кузатишинг учун...