Эркаклар ҳақида латифалар

— Яхши қиз, сиз билан бугун бирор жойда учрашсак бўладими?
— Келинг, эртага учрашамиз... Бугун эримни туғилган куни эди, болаларни боғчадан олишим керак!
Бизнесмендан қандай қилиб миллионер бўлганини сўрашди.
— Хотиним туфайли.
— Қанақасига?
— Қанча пул топганимда хоти­ним пул йўқлигидан нолишни тўх­татишини билмоқчи эдим...
Эркак дўстига деди:
— Кеча кечқурун келаётсам, йўл четида қурбақа ётибди. Раҳмим келиб уйга олиб келдим. Ухлашга ётаётиб уни ёнимга ётқиздим. Эрталаб уйғонсам қурбақа маликага айланиб қолибди. Ишонасанми дўстим?
— Ҳа ишонаман.
— Негадир хотиним ишонмаяпти.
— Менда-ям шунақа бўлганди-да...
Иккита қозоқ Россияда таксига ўтириб бир-бирига дебди:
— Таксистнинг рожасе страшний экен.
Шу пайт ҳайдовчи ўгирилиб:
— Вам что, моё лицо не нравится? – дебди.
Қозоқлар ҳайрон бўлиб:
— Вы что казахсий язык знаете? –дермиш.
Овчи ўрмонда ов қилаётиб, катта чуқурга тушиб кетибди. Уёқ-буёғини қоқиб, тепага қараса, милтиғи тепада қолибди.
Қўрқиб, — Қайси ҳайвонни ини экан? - деб ўтирса, уя ичидан айиқ бoлaси чиқиб келибди:
— Ҳoй кичкина, аданг уйдaми? - дебди.
— Йўқ, асал қидириб ўрмонгa кeтгaн.
— Онанг-чи?
— Ойим ҳам кетган, - деса, oвчи сaл ўзига кeлиб, айиқчани бир тепиб, — Тур-ей падарингга лаънат!, - деса, айиқ боласи:
— Бобожон бу ёққа чиқинг, манави мени урди, - дебди.
— Яхши қиз, сиз рақс тушаяпсизми!?
— Ҳа-а-а!
— Худога шукур-ей. Мен ток ураяпти-ми, деб ўйлапман.
Йигит қиз билан танишмоқчи:
— Яхши қиз, ёшингиз нечида?
— Қиз болани ёшини сўраш одобсизлик...
— Унақада, туғилган кунингиз қачон?
— 22 декабрда.
— Қайси йили?
— Ишонасизми, ҳар йили!
Оқшом эртагини бу сафар ўғлига отаси ўқиб бермоқда:
— Малика жуда-ям гўзал экан... У шунчалар чиройли эди-ки, шаҳзода бутун оқшом ундан кўзларини уза олмабди.
— Ада, нега шаҳзода маликани кўзларини узиб олмоқчи бўлган???
Бир одам барда қўлидаги қадаҳни айлантириб ичсамми ичмасамми, - деб ўйланиб ўтираверибди. Буни кузатиб ўтирган бир крутой йигит келиб:
— Сен ўзи ичасанми ичмайсанми? - деб, қадаҳни бир кўтаришда ичиб қўйибди-да, ҳалиги одамни масхара қилиб тиржайибди.
Ўйланиб ўтирган бояги киши унга қараганча, ўзича пичирлабди: "Ишдан ҳайдалдим, машинам пачоқ бўлди, банкдан юз миллион кредитим бор, хотиним ташлаб кетди, энди эса заҳаримни ҳам мана бу аҳмоқ ичиб қўйди", - дермиш
Она:
— Бизнинг давримизда қизлар тузукроқ эр чиқганда эрга тегишарди.
Қиз:
— Бизда қизлар тузукроқ эр чиқгунча эрга тегаверишади...