Ишхона ҳақида латифалар
— Неча дақиқага?
— Мумкин бўлса, 480 дақиқага.
— Кеча хотиним пиширган овқатни мақтайман деб, “Онаси, овқатинг мазали эмас, ... жудаям мазали чиқибди” демоқчи эдим. Гапимни охиригача айтишга улгурмадим...
— Нимага иш вақтида кўчада юрибсан?
— Иш вақтида жароҳат олдим, таътилдаман!
— Қандай жароҳат олдинг?
— Креслода ухлаб қолиб, ерга йиқилиб тушдим.
— Нима қилай, компьютерим принтерни кўрмаяпти!?
— Мониторни принтер томонга қаратиб қўйишинг керак!
Баъзи ходимлар мукофот пулидан умид қилиб иш бўлмаса ҳам ярим тунгача офисда бекор ўтиришади. Айрим ходимлар кўчадаги бизнесидан кўпроқ пул ишлаши мумкинлигини билиб, кеч қолмасдан ўз вақтида ишдан чиқиб кетишади.