Ишхона ҳақида латифалар
— Қаҳва келтир!
Котиба:
— Қаҳвани Бразилиядан келтириб бўлишган. Мен сизга уни тайёрлаб беришим мумкин.
Раҳбар:
— Шу ақлингни имтиҳонда ишлатганингда, ҳозир қаҳва ташиб юрмасдинг!
— Англияликларни маҳсулотларини ўзлаштириб олдингиз. Америкаликларни қурилмаларини ҳам ўрганиб бўлдингиз. Ҳаттоки, германияликларни ихтироларини ҳам ўзингизда ишлаб чиқариб, бутун дунёга сотяпсизлар. Нега Россияда тайёрланадиган ароқларни ҳалигача ўрганиб ололмаяпсизлар?
Хитойликлар жавоб берибди:
— Биз бутун дунёга жосус юборганмиз. Жосусларимиз завод ва фабрикаларда ҳамма ахборотни тўплаб, бизга етказиб туришади. Лекин Россиядаги ароқ заводларига юбораётган ҳамма жосусларимиз ароқхўр пиёниста бўлиб қолишяпти. Ҳеч нарсани билиб келишолмаяпти...
Ишламасанг, тажрибани қаердан орттирасан?
Ходимлардан бири бўлса 9:00 да ишга келиб, роппа-роса 18:00 да кетарди.
Қолганлар ҳайрон бўлиб бошлиқдан сўрашибди:
— Нега анави ходим ҳам бизга ўхшаб соат 22:00 да эмас, 18:00 да ишдан кетади?
Бошлиқ:
— Ўртоқлар, ахир у ходимимиз меҳнат таътилида!, - дебди.
— Табриклаймиз хўжайин! Узоқ умр, бахт-омад тилаймиз! Яна узоқ йиллар бизга раҳбарлик қилинг!, - деяверишибди.
Базм охирида хўжайин дуога қўл очиб:
— Ҳамма менга ичида, қалбида нима ниятлар тилаган бўлса, ўзига ҳам йўлдош бўлсин!, - деб дуо қилса, меҳмонлар дуо қилмасмуш ...
— Хўш, янги котибангизни оёқлари қанақа экан?
Эри:
— Билмадим, - дебди.
Хотини яна сўрабди:
— Кўзлари қанақа экан?
— Эътибор бермадим.
— Лоақал қанақа кийинаркан?
— Кўрдим. Жуда тез кийинар экан!
— Автобусда кўзи ожиз йўловчига жой берганим учун!
— Ким бўлиб ишлардингиз ўзи?
— Автобус ҳайдовчиси эдим...
Бир куни иккаласи иш жойида "русчасига" ароқни росса ичиб, қора танлиси оёқда туролмай қолибди.
Оқ танли америкалик шеригини орқасига кўтариб олиб кетаётса, бирданига қурилиш қоровули бақириб қолибди:
— Ҳой, тўхта! Сақични ташла жойига!!!
Натижада, ўз омбори қоровулининг овозини таниб қолибди.
— Нечта тилни биласиз?
— Учта.
— Қайсилар?
— Ўзбекча, русча ва инглизча.
— Инглиз тилида бирор сўз айтинг-чи.
— Guten Tag!
— Ахир бу немисча-ку.
— Демак, мен тўртта тилни билар эканман.