Ишхона ҳақида латифалар

Бугун ишхонага мўйловимни бўяб келсам, қош чизиб олган аёллар росса устимдан кулишди ... Қандай адолатсизлик!
Бир корхона раҳбари хорижга сафарга борибди. Қайтиб келгач, корхонадагиларга сафари тўғрисида гапириб бераётган экан, ишчилардан бири сўрабди:
— У ердагилар ҳам ўзбекча гапирар эканми?
Раҳбар ўйланиб туриб:
— Унисини билмадим-у, лекин ўзбекча қарсак чалар экан, - дермиш.
Офисда ўтирган котибага бошлиқ ичкари хонадан бақирибди:
— Диля, қоғоз олиб киринг, тез!
Шошиб қолган котиба:
— А4 данми, А3 данми?
Бошлиқ
— Elma дан олиб киринг! Ҳожатхонадаман!
Бошлиқни ёнига кирган котиба дебди:
— Корхонамиз ҳисобидан менга иситгич олиб берилса, молиявий аҳволимиз ёмонлашиб қолмайдими?
Бошлиқ:
— Йўқ, албатта.
Котиба:
— Унда менга мўйнали пальто олиб беришларини буюрсангиз...!
Ўзбек, қирғиз ва қозоқ йигитлар Россияга ишлагани боришибди.
Иш берувчилар уларга кунлик норма белгилашибди. 1 кунда 100 та дарахт арралашни топширишибди ва қўлларига бензопила беришибди..
Ўзбек ва қирғиз йигит нормани бажариб бўлиб, кетаётишса қозоқ ерда ҳолдан тойиб ётган экан.
Ўзбек билан қирғиз йигит унга ёрдам бермоқчи бўлиб бензопилани ёқишса, қозоқни кўзи очилиб кетибди. Ўрнидан сакраб туриб:
— Ие, бу аррани тиши айланармиди??? - дермиш.
— Алло, бошлиғингиз билан гаплашмоқчиман.
— Бошлиқ бандлар
— Ахир мен хотиниман...
— Ҳамма аёллар хотиниман деб, телефон қилади.
Бир танишим гапириб берди. У ишхонада бирор қийинчиликка дуч келса, чўнтагидан хотинини суратини олиб, қараб қўяркан-да, дарҳол тинчланаркан.
Хотинини суратига қараб шундай дер экан:
"Етти йилдан бери шу шаллақи, жанжалкаш, вайсақи билан яшаб келяпман-ку, ишхонадаги қийинчиликлар буни олдида нима бўпти?! Ҳаммаси жойида!"
Қабулхона эшигида:
Бошлиқ 10 дан 100000000гача қабул қилади.
— Заводга ишга кирган эдим. Биринчи иш кунимдаёқ жароҳат олдим.
— Қандай қилиб?
— Алишер, болғани ташлаб юбор! - деб тепадагиларга бақиргандим... Кейин билсам заводда 20 та Алишер ишлар экан.
— Эрталаб уйғонганингда сендан мактаб, институт ёки иш? Қайси бирига боришни хоҳлашингни сўрашса, сен нима деган бўлардинг.
— Мен боғчага деган бўлардим.