Калтафаҳмлар ҳақида латифалар
— Лапашанг "бир ишни қандай бажарсам экан?" деб ўйлавериб ўйига етолмайди.
Овсар эса ўзи қилиб қўйган ишни "бу ишни ким қилди экан?" деб ўйига етолмайди.
— Адаси, энди тушундим нега семириб кетаётганимни! Мана ёзиб қўйибди қаранг! "Ингичка толаларни ҳам бақувватлаштиради". Энди мен идиш ювиш гели билан чўмиламан. Унда бундай ёзилган экан: "Ҳар қандай ёғларни парчалаб, сизни бутунлай ташвишдан озод қилади"...
— Совуқоттим, - дебди
Йигит костюмини кийдирибди.
Қиз яна:
— Совуқотвомман, - деса
Йигит:
— Шапкасиниям кийдирибди.
Қиз:
— Йўқ, сиз мени тушунмадингиз. Мен ойижонимга совуқоттим десам, қучоқлаб, иситиб қўярдилар, - деса
Йигит:
— Вой, сан ғалати қиз экансан-ку. Ярим кечаси ойингни қаттан топиб келаман, - дермиш
— Ахлат ташийсизми? – деса, таксичи:
— Ўтир, айтган жойингга ташлаб қўяман, - дермиш.
— Бармоқларингни уриб олмаслик учун болғани қандай ушлаш кераклигини биласанми?
— Хўш, хўш?
— Икки қўллаб.
— Мени ишдан бўшатинг, тўйдим!
— Ие, нимага?
— Қабрларни ҳар куни оралаб юраман. Қаерга қарамай, "Бу ерда фалончи ётибди", "Бу ерда писмадончи ётибди" деган ёзувга кўзим тушади. Нима, биргина мен ишлашим керакми бу ерда?
— Сизнинг қишлоғингизда қандай машҳур, таниқли шахслар дунёга келган?
— Йўқ, бизни қишлоқда фақат чақалоқлар дунёга келишади-ку!?
— Салом, танишсак бўладими? Бу ерда нима қилиб турибсиз?
— Сен бу ерда нима қиляпсан Хасанов??? – дебди.
Хасанов тикилиб туриб:
— Падарингга лаънат! Кийсанг кўринмайдиган бўлиб қоласан деб юз мингга сотган эди, - деб бошидаги қалпоқни ечиб ерга отган экан.