Мажлис-йиғилиш

Маҳалла раиси ҳаммани йиғиб мажлис ўтказа туриб дебди:
— Aёл эркаксиз яшай олмайди, эркак аёлсиз! Иккаласи гўёки сув билан балиққа ўхшайди. Сув бўлмаса балиқ ўлиб қолади, балиқ бўлмаса, сувга ўрдак қўнмайди...
Раисни гапини бир қари онахон бўлиб:
— Бекор гап! Мени чолим ўлганига 30 йилдан ошди. Яшаяпман-ку, ўлганим йўқ, - деса Маҳалла раиси:
— Онахон, мен балиқ ҳақида гапираяпман, капчённый ҳақида эмас, - дермиш.

Telegram
9 oy avval

Бир куни одам тана аъзолари пенсияга чиқишни бошлабди. Кўз ўрнидан туриб айтибди:
— Менга пенсия беринглар. Кўрмай қолдим...
Қулоқ ҳам қўлини кўтариб дебди:
— Менга ҳам нафақа керак. Эшитмай қолганимга анча бўлди...
Узоқдан кимнидир овози келибди:
— Менга ҳам, менга ҳам пенсия керак!
Тана аъзолари дейишибди:
— Қўл кўтариб гапир! Кимсан ўзи?! Сени кўрмаяпмиз!
— Кўтарила олганимда пенсияга чиқмасдим, - дебди минғирлаб.
Кейин қарашса, у тана аъзолари - қўллар экан.

Telegram
2 hafta avval

Маҳалла оқсоқоли мажлис ўтказиб турса, кимдир аксириб юборибди.
— Ким аксирди? - сўрабди оқсоқол.
Ҳеч ким жавоб бермабди.
— Ким аксирди деяпман?
Яна ҳамма жим...
— Охирги мартта сўраяпман, ҳозир ким аксирди??? - қатъий сўради оқсоқол.
— Мен, раис, - деб бир киши зўрға овоз чиқарибди.
— Соғ бўлинг!!! - дебди оқсоқол.

Telegram
7 oy avval

Корхона раҳбари минбарга чиқволиб:
— Олдин ҳам яхши яшардик, хозир ҳам яхши яшаябмиз бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! - деса,
Котиба ўрнидан туриб:
— Бизчи? - дермиш.

Telegram
2 oy avval