Оила ҳақида латифалар

Афанди яшайдиган қишлоқда ўзидан бошқа саводли одам бўлмаган экан.
Бир киши афандини ёнига келиб:
— Менга мактуб ёзиб берсангиз, нариги қишлоқда яшайдиган қариндошимга юбормоқчи эдим, - дебди.
Афанди:
— Иложим йўқ. Оёқларим оғрияпти, - дебди.
— Хатни қўл билан ёзасиз-ку, оёқларингизни нима алоқаси бор? – дебди ҳалиги киши ҳайрон бўлиб.
— Мени хатимни ўқиш учун албатта ўзимни чақиришларига тўғри келади. Мен эса бора олмайман, - деган экан афанди.
Хотин эрига дебди:
— Африкада бир қабила бор экан. У ерда эрлар хотинини сотиб юборармиш. Агар биз ўша қабилада яшаганимизда, сиз мени сотиб юборармидингиз?
Эри дебди:
— Сотиб ўтирмасдим. Совға қилиб юборган бўлардим.
Бир куни ёш келин ўзини хонасида дам олиб ётган экан. Қайнонасининг жаҳли чиқиб, ҳовлида ухлаб ётган мушукни ёнига келиб “Ухлаб ётаверасанми?!” деб ура бошлабди.
Бир пайт шовқиндан келини уйғониб чиқиб, ҳовлида юрган итни бир тепибди.
Қайнонаси:
— Нега бечора итни тепасиз? – деса, келин:
— Ё ўзи ухламайди вовуллаб, ё бошқаларни ухлатмайди, - дермуш.
Бир аёлнинг эри ҳар куни маст бўлиб уйига келар экан.
Ниҳоят хотинини сабри тугаб эрига дебди:
— Дадаси, агар эртага ичишни ташласангиз, боқиб турган қўчқоримизни оёғингиз остига сўяман, - дебди.
Эртаси куни эри ҳар кунгидан баттар ичиб, маст бўлиб келибди ва тўғри қўйхонага бориб, қўчкорга қараб дебди:
— Қўрқма! Сен сўйилмайдиган бўлдинг! Токи мен тирик эканман, ҳали кўп яшайсан!
Эр-хотин уйига янги люстра сотиб олибди.
Эри тепага чиқиб, люстрани ўрнатаётиб хотинидан сўрабди:
— Чироқни ўчирдингми ишқилиб?!
— Ҳа, - дебди хотини.
Бир пайт хотинини қитмирлиги тутиб, эри билан ҳазиллашгиси келиб қолибди. Секин эрини товонини тирноқлари билан қитиқласа, эри:
— Вой дод! – деб пастга сакраб тушибди.
Хотини:
— Ҳа, нима бўлди адаси? – деса, эри:
— Минг лаънат! Чироқни ўчирдим дегандинг, ток уриб товонимгача зириллатварди! – дермиш.
Эр-хотин кечки пайт салқинда кўчада айланиб юришса, олдидан қўшниси чиқиб қолибди.
— Нега бир ўзингиз юрибсиз? Хўжайин қани? – сўрабди хотин қўшни аёлдан.
— Эрим тўрт оёқли дўсти билан бирга... – дебди аёл.
— Ҳа, ит билан айланиб юрибдими? – деса, қўшни:
— Йўқ, янги диван сотиб олган эдик, - дермиш.
Йигит отасини машинасини ҳайдаб кетяпти:
— Қалай ада, машина ҳайдашни ўрганибманми?
— Йўл четида турганчиройли қизни кўрдингми?
— Йўқ, кўрмадим.
— Унда ҳали ўрганмабсан!
Эр:
— Хотин, сени борингга шукур қиламан.
Хотин:
— Сабабини айтинг!
Эр:
— Сабаби, шу сен бўлмаганингда маҳаллада мени ҳеч ким яхши танимасди...
Хотин:
— Кеча яна бўкиб ичиб келдингиз?
Эр:
— Нима? Кўп ичибманми? Эслай олмайман! Учинчи пиёлани эслайман, у ёғи эсимда йўқ!
Хотин:
— Дадаси тўйдан кейин роҳат фароғатда яшайсан дегандингиз!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
Хотин:
— Роҳат.
Эр:
— Кўчамизни номичи?
Хотин:
— Фароғат.
Эр:
— Ана кўрдингми хотин?!