Ўзбекона ҳақида латифалар

— Мен фермерман. Етти мингта қўй боқаман. У ҳам етмагандек, ўғлим Тошкентда ўқийди. Уни домласини-ям қўшиб боқаман.
Россияда кўприк қуриш учун Германия, Хитой ва Ўзбекистонлик қурувчиларни чақиришибди.
Биринчи бўлиб Германиялик қурувчилардан сўрашибди:
— Фалон километрлик кўприкни қанчадан қуриб битказасизлар?
Немислар жавоб берибди:
—Замонавий техника ва малакали ишчиларимиз билан сифатли кўприкни бир йилда қуриб берамиз, - дейишибди.
Кейин Хитойликларга шу саволни беришибди. Улар бундай кўприкни олти ойда битиришларини айтишибди.
Охири Ўзбекистонлик қурувчиларга шу саволни беришса, улар шундай жавоб беришибди:
— Энг яқин байраминглар қачон? Ўша байрамга битириб топширварамиз!
Бир куни бекатда 3 та ўзбек ва 1 та рус турган экан.
— Автобус келиб тўхтабди. Шунда биринчи ўзбек:
— Ё пирим деб, - автобусга чиқибди. Иккинчиси чиқаётиб:
— Ё Али дебди. Учинчи ўзбек эса:
— Ё Муҳаммад, - деб чиқиб кетса, бояги қараб турган рус ичида "Бу ерда ҳамма исмини айтаркан, - деб:
— Ё Андрей, - деб автобусга чиқиб кетибди.
5 яшар бола 1,5 яшар укасига нимадир деб савол берди. Укаси ҳали гўдак эмасми, ўзича нимадир деб ғўнғир-ғўнғир, деб қўйди. Шунда 5 яшар бола уларни меҳр билан кузатиб турган онасига:
— Ойи, буниз точний ўзбекми, - дебди.
Криштиано Рональдо Пахтакор футбол клуби билан 5 йиллик шартнома имзолабди. Журналистлар интервю ундан оляпди:
— Сиз Пахтакорга қандай келиб қолдингиз?
— Тасодифан. Тошкентга борганимда мухлисларга дастхат бергандим. Шуларни ичида битта мухлис 5 йиллик шартномани узатса, билмасдан қўл қўйиб берибман.
— Сир бўлмаса, қанча маош ваъда қилишди?
— Маошим ҳафтасига 100 минг сўм. У ҳам бўлса 100 фоиз пластик карточкага тушармиш...!
Бир куни Ахмадбой балиқ овига борибди. Қармоғига тилла балиқ илинибди.
— Тила тилагингни! 3 та тилагингни бажо келтираман! – деса, Ахмадбой:
— Сен шу 3 та тилакни бажариш қобилиятингни менга бериб тургин! Келгуси йил 6 та қилиб қайтараман... – деган экан.
— Ўзбекистонда битта йигитга учта қиз тўғри келаркан.
— Хўш, нима бўпти?
— Мени қизим йўқ! Қайсидир хотинбоз олтита қиз билан юрибди.
Америкаликлар ойга узум экишмоқчи бўлиб чиқишса, Ўзбеклар майизни экспорт қилиб сотвотганмуш.
Кечги овқатга нохотшўрак еганларга маслаҳат.
Эртаси куни эрталаб уйғонгандан сўнг, асло чироқни ёқманг! Портлаш хавфи бор. Яхшиси хонани шамоллатинг.
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган йигит суҳбатдан ўтмоқда.
Ҳуқуқшунос:
— Дўстим, сиз ҳамиша қонунларга таяниб иш қиласизми?
Йигит:
— Албатта! Масалан, мен Аҳмадбойга пул берганлар рўйхатида йўқман.