Ўзбекона ҳақида латифалар

Месси:
— Мен буюк Мессиман!
Роналду:
— Мен буюк Роналдуман!
Эрматов:
— Мен учун сенлар 10чи ва 7чи рақамсанлар!
Тезюрар поезд. Йўл кузатувчиси ҳар бир купега кириб илтифот билан мурожат қиляпти:
— Чет элликлар борми ?
Барча купеларда "Йўқ" деб жавоб беришибди.
Кузатувчи йўлакка чиқиб бақирди:
— Тешавой! Кондиционерни ўчиравер! Ҳаммаси ўзимизникилар экан!
Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан...!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида у ерда "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!!!"
Олтин балиқча денгиз ҳукмдорига шикоят қилиб борибди:
— Мени истакларни бажариш вазифам буйича лицензияни қайтариб олинг.
— Нега?
— Ўзбекистонлик футбол мухлислари мамлакатимизни жаҳон чемпионатига чиқариб бер дея тилак билдиришиб, мени қийнаб юборишди. Мен уларни тилакларини бажара олмайман.
— Майли, унда Бабаян билан Қосимовнинг мураббиййлик лицензиясини ҳам бирга қўшиб олиб кел.
— Футболчилар гол ура олишмаса, "оёқлари қийшиқ" деймиз.
Балки уларнинг кўзлари ғилайдир!?
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга имтиҳон кетмоқда:
— Айтинг-чи, чорраҳанинг бир тарафида автобус, бир тарафида юк машинаси, яна бир тарафида эса мотоцикл турибди. Қайси бири биринчи бўлиб чорраҳани кесиб ўтади?
— Таксичилар кесиб ўтади.
— Нима? Такси қаердан келиб қолди?
— Ҳеч қайси ҳайдовчи билолмаяпти бу таксилар қаердан келиб қолаётганини!
Нега Пахтакор куз келганда чемпионатда 1 ўринга чиқиб олади, - деб сўрабди бир муҳлис.
Унга жавобан директор:
— Шуни ҳам билмайсизми? Кузда пахта етилади, - деган жавоб берди.
— Унда Нефтчи нефть келиши учун Арабларни чемпионатига йўл олиши керак эканда?
Японлар битта сўкинганда 1 дақиқа минут олдинга ўтиб қоладиган соат ихтиро қилишибди. Текшириш учун соатни япон барига илиб кўришибди. Эртасига қарашса 2 дақиқа олдинлабди. Кейин рус барига илиб кетишибди. Эртасига қарашса, 20 дақиқа олдинга ўтиб қолибди. Охири ўзбек чойхонасига илишибди. Эртасига қарашса, соат йўқ эмиш.
— Соат қани? - дейишса, чойхоначи:
— Э, у соатмиди? Биз қишда вентилятор нимага айланиб турибди деб олиб ташлабмиз...- дермиш.
Ресторанда иккита ўзбек официантга буюртма беришяпти:
— Бизга чой-пой, нон-пон, овқат-повқат олиб келинг.
Нарироқда ўтирган рус аёл уларни гапини эшитиб:
— Нимага сизлар ҳар бир сўзга қўшимча қўшиб гапирасизлар? Чой, нон, овқат десангиз бўлмайдими? Агар гапларингизга қўшимча қўшмасдан гапирсангиз, бир тарелка тилла бераман, - дебди.
Шунда ўзбеклардан бири:
— Тарелка-парелкаси билан берасизми? - дермиш.
Бир куни ота-бола уйга Imzo деразаларини ўрнатаётса, адаси ўғлига:
— Ўғлим, эҳтиёт бўл! Бу деразалар жуда қиммат туради, - деса, ўғли адасини эшитмай қолибди-да, деразани синдириб:
— Нима дейсиз, эшитмадим...?, - дермиш.