Қисқа ҳақида латифалар

Ғалати факт:
Ўзбекистон иқтисодиётини кўтариш учун, Молия вазирлигида ходимлар сонини қисқартириб, таксичиларни кўпайтириш керак.
Бир куни илон велоcипед миниб кетаётган экан..
Хотини:
— Мен аёлман! Кир ювиш машинаси эмас!
Эри:
— Йўғ-е, буни қара-я! Мен ҳам одамман, банкомат эмасман!
Қиз болани биринчи учрашувдаёқ ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, учрашувга келманг. Шунда у ҳайратда қолади.
— Дўстим, жанжални қаерида бўлган яхшироқ?
— Хоҳласанг ёнида бўл, хоҳласанг орқасида бўл! Лекин ҳеч қачон ўртасида бўлма!
— Йўлда кетаётсам, жуда кўп пул сочилиб ётибди. Чўнтагимга солавердим, солавердим, ...
Уйғониб кетиб қарасам, тунги кўйлагимни ичига чойшабни тиқиб ташлабман.
Уч ой йўл ҳаракати қоидаларини ёдлабман.
Кўчага машина ҳайдаб чиқдим... Ё тавба... Ундан кўра уч ой дуоларни ёдласам бўларкан!
Шаҳарга иш билан келган хўроз грильда айланиб пишаётган товуқларни кўриб деди:
“Қишлоқда тухум режаси бажарилмаётган пайтда, сенлар карусель учиб юрганингга ўлайми..!”
— Нима учун Ҳиндистонда оила мустаҳкам бўлади?
— Чунки тўй куни, куёвга милтиқ совға қилинади, келинни пешонасига эса қизил нуқта чизилади.
— Сизнинг пул тўплаш имкониятингиз борми?
— Имкониятим бор, лекин пулим йўқ-да ...