Қисқа ҳақида латифалар

Бир аёл "Эрим-ватанимдир!" деб пост қўйибди.
Комментарийда "Ватан - барчамизники!" деб ёзиб қўйилган экан.
— Ойлик маошинг яхшими?
— Маошим яхши. Нарх-наво ёмон!
— Дўстим, мен сени 30 февралга ўхшатаман.
— Нега?
— Календарда умуман ўрнинг йўқ-да!
"Ўзини билмаган" ҳар бир кишини юзига Уилл Смит тарсаки тушириб чиқганида эди, атрофимизда аблаҳлар бўлмасди...
Ҳинд киноларида қўшиқ ва рақс бўлмаса, у ҳужжатли кино ҳисобланади.

Хотин:
— Гапларингиз тентакни гапига ўхшайди.
Эр:
— Сиз тушунинг деб шунақа гапиряпман.

Ишга кириш учун суҳбат:
— Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?
— Интернет ишлаб турса, ҳар қандай соҳада мутахассисман!
Ит ҳуради, карвон ўтади. Қандай ажойиб логистика!
Рулга ўтирсанг - пиёдалар қўйга ўхшайди. Машинадан тушиб, пиёда юрсанг - ҳайдовчилар молга ўхшайди.
Моддий ёрдам - бу ўғирлик қилишни билмайдиганлар учун компенсация.