Қисқа ҳақида латифалар

Қаюмов Аҳад деган бир йигит синфдошларидан ҳеч қачон аввал фамилияси кейин исмини айтиб чақирмасликни илтимос қилибди.
Илтимос, мол-мулкларимни қизил китобга киритсангиз. Улар бутунлай йўқолиб кетиш арафасида!
Мактабда 2 та чет тилини ўқитишади:
1-Инглиз тили;
2-Геометия.
— Бошлиқ, бугун ишдан эртароқ кетсам майлими?
— Неча дақиқага?
— Мумкин бўлса, 480 дақиқага.

Бир тийинсиз ўтирмаслик учун ёнбошлаб олдим.

— Дўстим, нега кўзинг кўкарган?
— Кеча хотиним пиширган овқатни мақтайман деб, “Онаси, овқатинг мазали эмас, ... жудаям мазали чиқибди” демоқчи эдим. Гапимни охиригача айтишга улгурмадим...
Нафақага чиқаётганингда, бир умр пул тўланадиган таътилни орзу қилганингни эсла!
Агар қиз бола сенга турмушга чиқишга осонлик билан рози бўлган бўлса, демак у осонликча ажрашадиган қиз эмас.
Ота ўғлига:
— Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак.
Ўғли:
— Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.
Инглиз тилини қанчалик яхши билсанг ҳам, 25 years сўзини барибир "Йигирма беш еарс" деб ўқийверасан.