Қора-юмор ҳақида латифалар

Эр хотинига:
— Азизам мени қуёшим бўлишни истайсанми?
— Ҳа албатта!
— Унда мендан 150 миллион километр узоқда юр!
Афанди хотини билан корейс сериалини кўриб ўтириб:
— Xoтин сени бугундан бошлаб корейсча исм билан чақираман, - дебди.
Шунда афандининг хотини:
— Bой, дадаси менга қанақа корейсча исм қўйдингиз?
Aфанди:
— Cенга Нум-Йам деган исм қўйдим хотин, - дебди.
Xотини:
— Дадаси чиройли исм танлабсиз менга. Маъноси нима? - деса.
— Тескари ўқиб кўр, - дермиш.
Бир куни одамхӯрлар маконига самолёт қулабди. Шунда бир одамхӯр ӯғли билан самолёт ичидан одамларни ола туриб дебди:
— Бунисини эрталабга еймиз, бунисини эса тушликка.
Шунда ӯғли стюардессани топиб олиб:
— Дада, буни кечга еймизми? - деса, отаси шундай қараб:
— Йӯқ ӯғлим, кечга онангни еймиз! - дермиш.
Ўғли 18 га тўлган ота, енгил нафас олиб ўғлига деди:
— Ойинга бориб айт, 18 га кирдинг, энди алимент тўламайман! Қай ахволга тушаркан, менга кейин айтасан.
Ўғли ҳамма гапни ойисига айтибди. Ойиси:
— Отангга бориб айт, 18 йил бировни боласи учун пул тўлади, қай аҳволга тушишини айтарсан, - дермиш
— Сен аҳмоқсан!
— Лекин гўзалман!
— Буни сенга ким айтди?
— Сен!
— Шунга ишондингми?
— Албатта!
— Ана, аҳмоқсан-да.
— Лекин гўзалман!
Эри командировкага кетгач, аёл жазманини уйига таклиф қилибди. Жазман ўзи билан иккта дўстини ҳам олиб келибди. Уларга мабода эри қайтиб келиб қолса, дераза тагида палатка очиб туришни тайинлабди.
Орадан кўп ўтмай, аёлнинг эшиги таққиллаб қолибди. Жазман аёлнинг эрим қайтиб келди деб ўйлаб, шоша-пиша деразадан ўзини ташлабди.
Аёл эшикни очиб қараса, ҳалиги иккита дўсти аёлга қараб:
— Палатка очилмаяпти, - дермиш.
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, мен сизга қайси чиройли, ёқимтой жониворни эслатаман? - дебди нозланиб.
Эри хотинига тикилиб туриб:
— Яхши эслатдинг! Бир пиёла сут олиб келгин... – деган экан.
— Автобусга чиқсам, бир аёл супурги кўтариб чиқиб қолди. "Нима, учмаяптими"?, деб юборибман ...
Эр хотин жанжаллашиб қолишибди. Бир соат ўтгач, ахийри хотини эрига қараб:
— Дадаси билмайсизми эшак қанча умр кўриб, кейин ўлади, - деса
Эри:
— Нима мазанг қочяптими, - дермиш
— Сени дазмолга ўхшатдим.
— Дазмол бўлсам, нима қилар эдинг?
— Қизиганмикан деб юзингга тупуриб кўрардим.