Спорт ҳақида латифалар

Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз бизнинг футболчилар ҳужумда яхши ўйнайдими ё ҳимояда?
Устоз жавоб бериб:
— Эҳ бўтам бизнинг футболчилар тўйда зўр ўйнайди, тўйда дебди устоз.
Бир куни футбол ўйинидан олдин бир ўйинчига тренери рақиб жамоа хавфли ҳужумчисининг ёнидан жилмай ўйнашини айтибди. Бироздан сўнг рақиб ҳужумчи “Қизил карточка” олиб, ўйиндан чиқиб, заҳирага бориб ўтирса, бояги ўйинчи ҳам унинг ёнига бориб ўтириб олган экан.
Эроннинг футбол терма жамоаси мураббийси сеҳрли чироқдан чиққан жиндан сўрабди:
— Қачон мени жамоам жаҳон чемпионатига чиқади?
Жин:
— 2024 йилда, - дебди. Мураббий йиғлаб:
— Мен у кунларни кўрмасам керак, - дебди.
Япония, Корея, Қатар футбол жамоаларининг мураббийлари ҳам жиннинг жавобларидан йиғлаб:
— Биз у кунни кўра олмасак керак, - деб кетишибди.
Охири навбат бизнинг мураббийга келибди:
— Қачон мени ўйинчиларим жаҳон чемпионатига чиқишади? - деса,
Жин йиғлаб:
— У кунларни кўриш менга насиб қилмаса керак, - дермиш.
Евро-2016 футбол ўйинларидан сўнг, Россия терма жамоаси ўйинчиларига доппинг қабул қилишга УЕФА томонидан расман рухсат берилди.
Бола кутубхонага кириб сўради:
— Кечирасиз Насаф чемпионлиги ҳақида китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Фантастик китоблар 5-қаторда,
Бола сўради:
— А Нефтчи чемпион бўлгани ҳақидаги китоб борми?
Кутубхоначи жавоб қилди:
— Тарихий китоблар 2-қаторда!
Спорт дўконида.
— Парашют борми?
— Бор.
— Яхшисидан беринг.
— Мана буни олинг. Кафолати бор. Сакраган вақтингизда очилмаса, олиб келаверинг, алмаштириб берамиз...
Бир куни болакай дадасига дебди:
— Дада, Ўзбекистон қачон жаҳон чемпионатига чиқади?
Дадаси бошини қашиб туриб дебди:
— Болам, рақиб томон адашиб, ўзини дарвозасига гол урганда, албатта жаҳон чемпионатига чиқармиз...
Боксчининг хотини ҳар тонг эрини уйқудан туриши учун тепасига келар экан ва ўнггача санай бошларкан...
Нонушта пайти эри хотинига:
— Кеча футболни кутмай ухлаб қолибман. Интернетдан натижасини билиб олишим керак, - деса, хотини:
— Бизникилар 2:1 га ютқазишди, - дебди.
Эри:
— Нима сен футбол кўрдингми?
Хотини:
— Йўқ. Қўшнимиз тунда бир мартта "Гол" ва икки мартта "Падарингга лаънат" деб бақирганини эшитдим.
22:00 — Азизим сенга нима муҳимроқ? Менми ёки футболми?
23:50 — Албатта сен муҳимсан...