Телефон

Бир куни, бир йигит, янги iPhone 7plus олиб, шимининг орқа чўнтагига солиб, таксига чиқса, "тирс" этган овоз эшитилибди.
Йигит ҳайдовчига қараб:
— Ишқилиб белим синган бўлсинда — дермиш.

Telegram
1 hafta avval

Хотин эрига:
— Дадаси, бугун тушимда менга Galaxy олиб берибсиз.
— Хотинжон, сенга неча марта айтаман, ёмон туш сувга айтилади, бошқа ҳеч кимга айтилмайди деб!

Telegram
1 hafta avval

Узоқ йўлга қатнайдиган автобусда йигит билан қиз ёнма-ён ўтрибди. Йўл бўйи йигит ойнадан ташқарига қараб хаёл суриб кетаверибди. Унинг индамаслигидан сиқилиб кетган қиз телефонига ўзининг рақамини териб йигитни туртибди.
Йигит қараса қиз нариги томонга қараб турган экан. Қўлидаги телефонда эса рақамлар ёзилганмиш. Буни кўрган йигит телефонидан ҳисобни текшириш рақамини терибди. Сўнг телефонини қизга қаратиб ўзи юзини нари бурибди. Қиз унинг телефонида: –(минус) 2.66$ деган ёзувни ўқиб:
— Эй, худо нима бўлса ҳам текин гудок ташлаб ўйнамасинда, – дермиш.

Telegram
1 hafta avval

Ярим тунда бир кишининг телефони жиринглаб, гўшакдан:
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя килиш жамиятими?, - деган овоз келибди.
Бояги киши ғазабдан:
— Гапир эшак. Ким сени ярим кечаси хафа қилди?, - деган экан.

Telegram
4 oy avval

Бир аёлга СМС хабар келибди. Очиб ўқиса: "Мен сиз яшайдиган уйни рўпарасида яшайман. Танишсак бўладими?"
Аёл жавоб ёзибди: "Мени уйим қабристонни рўпарасида. Сиздака танишлар менга умуман керак эмас!"

Telegram
8 soat avval

Мени янги Хитой телефоним соатдек аниқ ишлайди.
Лекин телефондек ишламайди!

Telegram
3 oy avval

Ҳозир кимдир ўз севган қизини қўлини ушлаб турибди. Сен бўлса телефонни ушлаб ўтирибсан...

Telegram
8 oy avval

Тоғда чўпон қўйларини ҳайдаб кетаётса, қўл телефони жиринглаб қолибди.
Телефон овозини эшитган қўйлар таққа тўхтаб, чўпон томонга қарашибди. Чўпон эса, ким биландир гаплашиб бўлгач, телефонни чўнтагига солиб, қўйларига:
— Хавотирланманглар, мени сўрашибди! - деган экан.

Telegram
2 oy avval

— Алло, адаси, қаердасиз?
— Бекатда, автобус кутяпман...
— Тезроқ келинг!
— Хўп, сал тезрок кутаман!

Telegram
8 oy avval

Ҳозирги қизларнинг севгисидан, менинг телефоним батарейкаси кўпга етади.

Telegram
6 oy avval