Ўқитувчи-домла ҳақида латифалар

Дарс пайтида, бир ўқувчи қўлини кўтариб, баланд овозда:
— Домлажон, илтимос жавоб берсам майлими? - деб сўрабди.
Домла:
— Майли, жавоб бер, - дебди.
— Алло, дада? Нима гапла?...
Талабалар қаттиққўл ўқитувчисига янги йилга совға беришмоқчи:
— Домлажон, сизга нима совға қилсак бўлади?
— Менга ҳеч нарса керакмас!
— Айтақолинг, бирор орзуингиз бордир ахир...
— Ягона орзуим, сизлар мени талабам бўлганингизни ҳеч ким билмасин!
«Ким бўлсам экан?» деган мавзуда суҳбат давом этарди.
«Мен стюардесса бўлмоқчиман» деган қиздан ўқитувчи сўради:
— Бу касб ҳақида ҳеч тасаввурга эгамисан?
— Бўлмасам-чи! Стюардесса самолётдаги йўловчиларга овқат ва ичимликлар беради. Агар биронтаси ўзини ёмон ҳис қилса, уни дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқади.
Бир ўқитувчи синфига:
— Ким жинни бўлса доскага чиқсин, - дебди.
Шунда бир бола чиқибди. Ўқитувчи сўрабди:
— Ҳа, жиннилигини тан олдингми?
Шунда бола:
— Йўқ мен ҳам сизга қўшилай, - дебди.
Ўқитувчи:
— Фамилиянгиз?
Студент:
— Буранов(жилмайиб).
— Ҳа, нимага жилмаясиз?! - дўқ урди профессор.
— Биринчи саволга муваффақиятли жавоб берганимдан хурсандман.
7 ёшлик болакай ўқтувчисидан сўрабди:
— Узтоз 7 ёшда ҳам ота бўлса бўладими?
Устози:
— Йўқ, буни иложи ҳам йўқ!
Шунда болакай жойига ўтириб ёнидаги қизчага:
— Ана, кўрдингми, сен бўлса ҳавотирланасан, - дебди.
Янги ўзбекнинг боласи институтга кириш учун тарихдан ижодий имтиҳон топширмоқда.
Имтиҳон олувчи:
— Хўш, айтингчи, рус-япон уруши қайси мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтган?
— Вариантлар борми, домла?
Иккинчи синф ўқувчиси ўртоғига:
— Шу ўқитувчимизга ишонгим келмаяпти-да. Кеча 5+5=10 деяётган эди, бугун эса 7+3=10, деяпти.
Бир куни тиббиёт коллежи домласи ўқувчиларга савол берибди:
Ўттиз секундда кўтариладиган нарса нима? Агар шу саволга ким тўғри жавоб берса йиллик, чораклик баҳосини беш қўяман дебди.
Шунда бир қиз ўрнидан туриб:
— Ие, домла уялмийсизми, деб хонадан чиқиб кетибди.
Иккинчиси:
— Домла тайиниз қолмабди, деб у ҳам чиқиб кетибди,
Учинчи бир қиз ўрнидан туриб:
— Домла буни жавоби қон босими бўлса керак дебди, домла балли тўғри жавоб бердиз баҳоингиз беш.
Чиқиб кетган иккала қизга айтиб қўйинг, улар ўйлаган нарса эмас, дебди.
Ўқитувчи синфда:
— Сарвар, яна тўполон қиляпсанми?
— Ҳамма тўполон қиляпти-ку?
— Бугундан бошлаб умуман овозинг чиқмасин!, - деган ўқитувчи эртасига Сарварни доскага чиқариб савол берса:
— Мен умуман гапирмайман-ку устоз, - дермиш ўқувчи.