Шифокор бемордан сўради:
— Ҳўш, бугун қандай ухладингиз?
Бемор жавоб берди:
— Шу..., тунги кўйлакда, яланг оёқ, қоронғу хонада ухладим.
Бир куни эр-хотин уришиб қолибди.
Эри:
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгин-да, ота уйингга жўна! – дебди.
Хотини кетибди.
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:
— Онаси, борайми...?!
— Майли. Фақат битта шартим бор.
— Ҳўш?..
— Ошхонага киринг.
— Кирдим.
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!
— Урдим.
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Сингани йўқ...!
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дебди хотини.
Қиммат машинада кетаётган келишган аёлни Гаи тўхтатиб сўрабди:
— Нега машинангиз олдида бошқа рақам, орқасида бошқа?
— Олдидаги биринчи телефоним рақами, орқадагиси иккинчи телефон рақамим, - дебди аёл.
Водийдан Тошкентга биринчи мартта меҳмон бўлиб келаётган уч кампир машинада довон (перевал)дан ўтиб келаётишса, ҳайдовчини ҳазил қилгиси келиб қолибди:
— Онахонлар, ҳозир тепаликка, фаришталарга яқин жойга чиқиб борамиз. Ким-да ким чолига хиёнат қилган бўлса, қулоқлари битиб, ҳеч нарсани эшитмай қолади, - дебди.
Кампирларни қулоқлари битиб қола бошлабди. Шунда кампирлардан бири дебди:
— Жуда кўп хиёнат қилган бўлса кар бўлиб қолмайдими ишқилиб?!
— Сигиринг қандай қилиб кунига 30 литр сут беради?
— Бу жуда осон. Мен эрталаб молхонага кираман-да, “Бугун сут ичамизми ёки гўшт еймизми?” - дейман.
Қари бувижон маҳаллада бироз айланиб, уйига қайтиб кириб ўғлига дермиш:
— Ҳозирги замон ёшлари жуда ажойиб-да! Кўчада 4 та ёш йигит битта сигаретни галма-галдан чекиб ўтиришибди. Лекин ҳечам хафа эмаслар. Тинмасдан кулишяпти-я, барака топгурлар.
80 ёшларга бориб қолган онахон шифохонада.
Врач:
— Онахон, биз сизни яхшилаб текширувдан ўтказдик. Сиз бутунлай соғломсиз. Яна бир мартта шикоятингизни менга эслатиб юборинг.
Онахон:
— Айтдимку болам, автобусни орқасидан югуриб, етай-етай деб қолганимда сал-пал ҳансираб қоляпман...
Мактабда табиатшунослик фани ўқитувчиси ўқувчиларга дебди:
— Айтинглар-чи болалар, паррандалар бизларга нима беради? Сен айт-чи, Валижон...
— Тухум беради, устоз.
— Яна нима беради Мадина?
— Гўшт беради.
— Тўғри. Паррандалардан яна нима олсак бўлади, Олимжон?
— Билмайман устоз.
— Нега билмайсан!? Сени аданг ухлаганда бошига нима қўйиб ётади?
— Ёстиқ...
— Хўш? Ана шу ёстиқни қайчида кесиб, ичини очсак нимани кўрасан?
— Мен томонга калтак кўтариб келаётган адамни кўраман, устоз.
— Ситро ичдим ва ютдим.
— Спарк ютдингми???
— Йўқ, Ситро шунақа-ям аччиқ, бемаза экан-ки, зўрга ютдим.
Пул – инсонга ҳеч қачон вафо қилмайди.
Кўчага пул билан чиқиб кетасан, уйга нуқул ёлғиз қайтасан!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.