Генерал бир гуруҳ прапоршикнинг зеҳнини синовдан ўтказмоқда:
— Остонада бир жуфт қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Сукунат.
— Эҳ галварслар! Бир жуфт ботинка! Энди қийинроқ савол бераман: эшик яқинида тўртта қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Яна сукунат.
— Эҳ сен, каллаварамлар! Ахир бу икки жуфт ботинка-ку. Хўп, майли, янада қийинроқ савол бераман: ботқоқда яшайди, ранги яшил, вақирлагани-вақирлаган.
Ниҳоят прапоршиклардан бири қўл кўтариб:
— Уч жуфт ботинка, ўртоқ генерал, - дермиш.
Кема чўкиб, фақат уч киши омон қолишибди.
Негр, япон ва рус. Уччаласи сузиб, бир оролга боришибди. Қарашса, оролда бир яшик ароқ турганмиш. Уни устига эса "Тилак айтиб ичсангиз, албатта бажо келтирилади" деб ёзилган экан.
Негр:
— Соғ-омон уйга қайтишни истайман, - дебди-ю, ичиб оролдан йўқ бўлиб қолибди.
Япон:
— Мени ҳам уйга қайтар, - деб кетибди.
Рус эса ароқни олиб:
— Бир яшик ароқни ким ичади? Япон ва негрни қайтар, - деб ичиб юборибди.
Тоғда яшайдиган бир одам зебра сотиб олибди ва қўшниларига мақтаниш учун зебрани миниб қишлоқни айланиб юрса, битта қўшниси:
— Мен ҳам миниб кўрсам майлими? - деб сўраган экан,
— Майли, - деб, унга зебрани берибди. Қўшниси зебрада бир айланиб келиб:
— Иномарка барибир бошқача-да... - дермиш.
— Ойижон, автобусда бир аёлга жой бераётган эдим, у менга конфет узатди.
— Сен-чи, нима қилдинг?
— Конфетни олиб, яна ўрнимга ўтириб олдим.
— Нега?
— Бошқасидан ҳам конфет олишим керак-ку!
Туғруқхонадаги аёлни ёнига фаришта келиб:
— Фарзандингни дунёга келтираётганингда сенда бўладиган оғриқларнинг ярмини боланинг отасига ўтказиб қўяман, - дебди.
— Тунда аёл фарзандини дунёга келтириб бўлгач, тонгда уни кўргани келган эрига:
— Адаси, кечаси яхши ухладингизми? - деса, эри:
— Йўқ, қўшнимиз Нормат ака кечаси билан бақиравериб, умуман уйқу бермади, - дермиш.
Онаси ўғлига:
— Ҳафта бошидан янги ҳаёт бошламоқчимиз. Мен озишни бошлайман, аданг чекишни ташлайди. Сен нима қилмоқчисан?
— Мен ўқишни ташламоқчиман!
Бир куни командир қозок, рус ва тожик аскарларни олиб овга борибди. Командир ҳар бир аскарга қуён овлаб келиш учун вақт берибди.
Қозоқ ва рус ўз вақтида қуён овлаб келибди. Лекин тожикдан дарак йўқ эмиш.
Бориб қарашса, тожик бир бўрини тутиб олиб:
— Командирга қуёнман деб айтасан, - деб ўргатиб турганмиш.
Иккита одам поезд купесида кетмоқда.
Бири иккинчисига:
— Карта ўйнамаймизми?! Йўл олис...
— Мен карта ўйнашни билмайман-да.
— Мен ҳам деярли билмайман! - деб чўнтагидан картани чиқариб, икки-уч мартта аралаштиришди-да, бирданига:
— Вой, бу ерда иккита карта етишмаяпти. Валет ғишт ва қирол қарға...!
Фаррош аёл милицияга шикоят қилмоқда:
— Ортимдан келиб, тилла занжиримни ўғирлаб кетди.
— Сиз қочишга уринмадингизми?
— Қаёққа қочаман? Ўнг тарафимда девор, чап тарафимда челак, орқамда ўша аблаҳ ўғри турибди. Олд томондаги полларни ювиб бўлгандим. Ифлос қилгим келмади.
— Алло, бу ҳайвонот боғими?
— Ҳа, нима гап?
— Хонадонимда илон ўрмалаб юрибди!
— "Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти"данмисиз?
— Йўқ!?
— Экологик ҳаракат аъзосимисиз?
— Асло!?
— Унда нимага белкурак билан илонга тушириб қолмадингиз???
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.