Қари чол-кампир радиоприёмник сотиб олишибди. Электрга улаб, қараб туришса, ишламабди. Бироздан сўнг тутун чиқишни бошлабди.
— Гапирмаяпти-ку?! - дебди чол.
— Ҳозир чекиб олсин, кейин гапирар, - дермиш кампир.
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
Қулоғи эшитмай қолган отахон врач қабулига келиб учраган экан. Врач унга нўхатдай келадиган Японияда ишлаб чиқарилган аппаратни чолнинг қулоғига ўрнатиб берибди. Орада бир ой ўтиб, врач чолдан хабар олиш учун қўнғироқ қилибди:
— Отахон, аппарат яхши ишлаяптими? Оила аъзоларингиз нима фикрда? - деса, чол кулиб:
— Ҳаммаси яхши. Уйдагилар эшита бошлаганимни билгани йўқ. Лекин бир ой ичида васиятномамни уч мартта ўзгартирдим..., - дермиш.
Мактабда дарс бошланиб, ўқитувчи ўқувчиларга дебди:
— Ҳозир оралиқ имтиҳон топширасизлар!
Бир ўқувчи:
— Калькулятордан фойдалансак бўладими?
Ўқитувчи:
— Ҳа бўлади.
Яна бир ўқувчи:
— Менделеев жадвалидан-чи?
Ўқитувчиси:
— Албатта мумкин! Демак, ёзиб олинг, имтиҳон мавзуси: "Иккинчи жаҳон уруши".
Ҳайдовчилар йўлда бирор хавф бўлса, автомобиль чироқларини ёқиб-ўчириб бошқа ҳайдовчиларни огоҳлантиришади. Йўлларимизда энг кўп учрайдиган хавфни билишади. ДАН ходимини кўриб қолишса...
— Ойижон, битта тиш ювиш воситасини суртиб чиқсак, нечи метргача етиши мумкин?
— Билмадим қизалоғим...
— Ҳаммомдан ошхонагача нечи метр чиқади? Шуни билсангиз бўлди.
Шифокор қабулида бемор:
— Доктор, баъзан шунақа ҳолатлар бўладики, мен одамлар билан суҳбатлашаётганимда, жуда кўп гапираман. Кейин ўйланиб қоламан. Гапларимни ҳаёлимда гапиряпманми? Овоз чиқариб айтяпманми? Билмай қоламан. Сиз бунга нима дейсиз? - деса, доктор беморга бироз тикилиб:
— Гапирасизми ёки шунақа жим ўтираверасизми? - дермиш.
— Азизим, мен билан танишмасингиздан аввал, кимнидир парвариш қилганмисиз?
— Ҳа, қишлоқда, сигирларни парваришлаганман.
Аскар чегара бузғунчисини қўлга олибди. Бузғунчи сигир терисини ёпиниб олиб, моллар подаси орасида ўтиб кетаётганда чегарачи уни пайқаб қолибди.
Бузғунчини қўлга туширган аскарни қаҳрамон деб атаб, ундан интервью олишибди:
— Айтинг-чи, душманни қандай қилиб қўлга олдингиз?
Чегарачи Ваня минбарга чиқиб, ҳикоясини бошлабди:
— Давлат чегарасини муҳофаза қилиб, қамиш орасида ўтирар эканман, ёнимдан моллар подаси ўтиб қолди. Кутилмаганда сигирлардан бири подадан ажралиб чиқиб, ёнимга келди-да: «Давлат чегарасига олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, илтимос», деб қолди. Ана шундагина миям ишлаб, у бегона сигир эканлигини фаҳмлаб қолдим. Ахир, маҳаллий моллар йўлни яхши билишади-ку!
Бир танишим гапириб берди. У ишхонада бирор қийинчиликка дуч келса, чўнтагидан хотинини суратини олиб, қараб қўяркан-да, дарҳол тинчланаркан.
Хотинини суратига қараб шундай дер экан:
"Етти йилдан бери шу шаллақи, жанжалкаш, вайсақи билан яшаб келяпман-ку, ишхонадаги қийинчиликлар буни олдида нима бўпти?! Ҳаммаси жойида!"
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.