Икки аёл қамоқхонанинг бир хонасида уч йил ўтиришибди. Жазо муддати тугаб, озодликка чиқаришса, қамоқхона дарвозаси олдида яна ярим соат гаплашиб туришган экан.
Бир эркак дўстига мақтанибди:
— Kеча хотинимни уришиб бердим.
— Йуғ-е, сен-а?
— Ҳа-да. Уйларни йиғиштиринг, деб иш буюрябди.
— Хўш?
— Йўқол кўзимдан, ҳали кирларни ювиб бўлганим йўқ, - дедим.
Офицер аскарларни машқ қилдиряпти:
— Ҳамма ўнг оёғини кўтарсин.
Бир аскар адашиб, чап оёғини кўтарса, офицер жаҳл билан:
— Бу нима майнавозчилик? Ким у иккала оёғини ҳам кўтариб олган?
— Меъёрини билмай ичганларни ўлгудай ёмон кўраман. Кеча мени машинага кўтариб кетаётиб, ерга уч мартта тушириб юборишди-я, лаънати пиёнисталар.
Бир куни афанди кўчада кетаётса, йўл четида ҳамён ётганмиш. Ҳамённи олиб уч мартта "кимники?" дебди. Ичини очиб қараса, анчагина пул бор экан. Пулларни олиб, чўнтагига солса, ҳамёнда кўзгуям боракан. Унга қараб, ўз аксини кўрибди-да:
— Ие, ака ҳамён сизникимиди? Узр, - дебди-да, пулларни қайтариб солиб, ҳамённи ерга ташлаб кетган экан.
Кўп қаватли уйларнинг энг юқори қаватида яшайдиган эр-хотинлар урушиб қолишибди. Хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлган эр, уйнинг деразасига чиқибди-да:
— Ҳозир шу ердан ўзимни ташлайман-да, чил-чил бўпкетаман!
Шунда хотини:
— Тўхтанг адаси, - деб ичкарига югуриб кириб кетса, эри хурсанд бўлиб турганакан:
— Мана шу аҳлатларни ҳам пастга ола кетинг, - дебди хотини.
Поликлиника рўйхатхонаси олдидаги ёзувдан:
"Касаллик варақалари берилмайди! Шу ергача келолдингизми?, ишхонага ҳам бора оласиз".
— Статистик маълумотларга қараганда кўп сут истеъмол қилса, одам кучли бўлар экан.
— Хўп, 5 литр сутни ичиб, шкафни жилдириб кўрчи?
— Сангамаааас. Энди 1 литр ароқни охиригача ич.
— Ана холос. Шкаф ўзидан-ўзи силжиб кетвоттику...
Бир аёлнинг ҳуштори уйидалигида, эри келиб қолибди. Ҳуштор кийимларини олишга ҳам улгурмай, деразадан қочиб қолибди. Яқин ўртада парк бор экан. Паркка кирса ўзига ўхшаган кийимсиз ҳайкал боракан. У ҳам ҳайкални ёнига келиб, қимирламай қотиб турса, ёнидаги ҳайкал:
— Эй, аҳмоқ! Пайпоғингни ечиб ташла. Қаерда кўргансан пайпоқ кийган ҳайкални?, - дебди.
Бир одам бекатда турган экан, ёнига нотаниш киши югуриб келиб, ўша одамни бошига бир чертибди-да:
— Латта, - деб яна югуриб кетворибди.
Ҳалиги одам уйига келиб, хотинига бўлган воқеани айтиб берибди. Эртасига яна ўша бекатда турса, яна ўша киши югуриб келиб, бошига бир чертиб:
— Сотқин, - деярмиш.
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.