Шошилинч ёрдам шифохонаси. Врач келган касалларни кўра бошлади. Ҳаммаси бош жароҳати билан.
Биринчи касалдан сўради:
— Нима билан уришди?
— Сковородка билан...
Иккинчисидан сўради:
— Сизничи?
— Сковородка билан...
Учинчиси ҳам, 4-си ҳам, 5-ҳам шу жавобни берди.
— Нима бало эпидемиями бу? - ҳайрон бўлди врач.
— Йўқ, ҳов анави комада ётган одамни кўряпсизми? Ўша хотинидан қочиб йиғилиб турган одамлар орасида яширинмоқчи бўлди. Одамлар эса биз эдик..
Зоопаркдаги эълондан:
— Дельфинларга банан ташламанг! Биринчидан, улар банан ейишмайди, иккинчидан, оч маймунлар чўкиб кетишяпти...
Ваня Абрамдан пул қарз сўрашга келади.
— Абрам, менга 100 рубль эртагача қарз бериб тур. Эртага 100 рубльни 200 рубль қилиб қайтариб бераман, эвазига болтамни гаров сифатида қолдираман.
Абраам 100 рубль бериб:
— Ваня, лекин сенга раҳмим келди, эртага санга + 100 рубль қилиб қайтариб бериш қийинлик қилмайдими?
— Ҳа, тўғри айтасан Абрам, қийин бўлади, лекин иложим йўқ.
— Ваня, бундай қиламиз, яхшиси сен менга ҳозир ярмини бер (100 рубльни) эртага қолганини берасан, сенга қийин бўлмайди.
Шундай қилишибди.
Ваня уйига бораётиб, ўйлармиш: "100 рубль олдим, ярмини бердим, яна 100 рубль қарз бўлиб қолдим, болтамни гаровга қўйдим, олдимда ҳеч вақоим йўқ, лекин бари тўппа—тўғри!"
Жиннилар жиннихона деворидан қочмоқчи бўлиб росса девордан сакрашни машқ қилишибди. Қочиш учун бир кунни режа қилишибди. Ўша кун келганда, тундан тонгача ёққан ёмғир деворни ағдариб юборибди.
Тонгда бир жинни ташқарига чиқибди ва ҳафа бўлиб қайтиб кириб шерикларига:
— Режамиз барбод бўлди. Қоча олмаймиз, девор ағдарилиб кетибди.
Бир куни Афанди йўлда кетаётса светофорда бир ўта замонавий қиз машинаси билан келиб тўхтабди
Афанди кўриб:
— Вой-бў, бунча чиройли. Бунақасини ҳали кўрмагандим, - деса
Ҳалиги қиз:
— Маълумот учун, мени онам шунақа чиройли туққанлар, онам ҳам жуда гўзал аёллар, - деса
Афанди:
— Сен онасини қаердан биласан? Бу чет элда ишлаб чиқарилган машина-ку, - дермиш
Автобусда:
— Кечирасиз, сиз чиқасизми?
— Одамлар турмушга чиқади!
— Сиз, шу ерда қоласизми?
— Одамла тилдан қолади.
— Уфф, шу ерда тушасизми деяпман?
— Одамлар туғилганда қориндан тушади!
Шунда ҳалиги одамни кетига бир тепиб, автобусдан тушуриб юбораркан:
— Унда, туғилган кунинг билан, мижғов! - дермиш.
Афанди бир кеча шам ёқиб хотини билан гаплашиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, шамни ўчирди. Уй қоп-қоронғи бўлиб қолди.
— Чап тарафингизда гугурт бор, олиб шамни ёқиб юборинг,—деди хотини.
— Ие, қизиқмисан, хотин? Қоронғида чап тарафни қаёқдан билиб бўлади, дейсан!
Қизалоқ бувисига:
— Келинг мактаб-мактаб ўйнаймиз, - дебди.
Бувиси рози бўлибди.
Кейин ўйлаб қараса, бир йилдан бери набирасини уй вазифаларини бажариб берар экан.
Футбол ўйинини томоша қилаётган Фарҳод дадасидан сўради:
— Нега ҳакам ўйинчиларга қараб ҳуштак чалаверади? Нима, улар гапга тушунмайдими?
Бир куни Афанди уч-тўртта ўртоғини уйига бошлаб келди. Хотинига кириб: «Бир қулинг ўргилсин палов қилгин» деди.
— Вой, қизиқмисиз? Ахир уйимизда на гуруч бор, на гўшт, на ёғ бор. Нима бор, нима йўқлигини суруштирмай-нетмай, меҳмон бошлаб келаверасизми?!
— Хўп-хўп хотин, сал ўпкангни босиб ол. Ҳеч бўлмаса, дастурхонга бўш лаганни олиб чиқиб қўйгин, ўзим гапнинг кифтини келтираман.
Хотини ҳам эри айтгандай қилиб, бўш лаганни дастурхонга олиб чиқиб қўйди.
— Оғайнилар,— деди Афанди,— Агар уйимизда гуруч, ёғ, гўшт бўлганида эди, ҳозир шу бўш лаганда буғи чиқиб турган палов бўларди...
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.