Бир йигит поездга чиқиб купега кирса, бир кетворган қиз ўтирган эмиш. Иккаласи танишиб, чиқишиб қолишибди.
Бир оз ўтгач қиз:
— Келинг "ЁПИРАЙ" - деган ўйин ўйнаймиз, - деса.
Йигит:
— Мен билмайманку? Қанақа ўйин? - деса
Қиз
— Мен ўргатаман. Кўзингизни юмиб ичингизда 50гача санаб, кўзингизни очасиз, - дебди.
Йигит кўзини юмиб 50гача санаб кўзини очса, қиз фақат ич кийимда турганмиш.
Йигит қизга қараб:
— "ЁПИРАЙ", - деб юборса,
Қиз:
— Энди мен кўзимни юмиб, 50гача санайман, - деб кўзини юмиб, 50гача санаб кўзини очса, йигитни ич кийими ҳам йўқ турган эмиш.
Қиз йигитга қараб:
— "ЁПИРАЙ", - дебди.
Энди навбат йигитга келиб, кўзини юмиб, 50гача санаб кўзини очса, қиз ҳам йўқ, ечган устиларию ҳамма нарсаси йўқмиш.
Йигит нима қилишини билмай проводникдан оқ чойшаб олиб, ўраниб, вокзалга тушса, 4та араб кетаётган экан. Секин бориб уларни орқасидан кетаётса, ҳалиги 4 та араб йигитга қараб кулишиб:
— Сиз ҳам "ЁПИРАЙ" ўйнабсиз-а? - дермиш.
Бир чол катта бочка ортилган арава ҳайдаб кетаётса, йўл бўйида турган икки «ГАИ» ходими уни тўхтатиб:
— Ҳа, ота, нима олиб кетяпсиз?
— Қайрағоч шарбати..
— Э, қойил. Бунақасини эшитмаганмиз! Бир косадан қуйсангиз, қўйиб юборамиз!
— Бемалол ичаверинглар!
— Ҳмм... Тахирроқ эканми?.. Майли, оқсоқол ҳайданг..
— Чу, Қайрағоч!
Эр-хотин магазинга киришди.
Эр:
— Итимизга икки юз грамм колбаса бериб юборинг.
Хотин:
— Адаси итимиз йўқ-ку...
Эр:
— Ириллама.
Икки дугона суҳбатидан.
— Эримнинг омади юришгани-юришган. Кечагина ҳаётини суғурта қилдирган эди. Бугун бошига ғишт тушиб касалхонада беҳуш ётибди...
Қиз йигитига:
— Жоон, агар сизни қўйиб бошқа йигит билан бўлсам ачинармидиз? - деса
— Ўлибманми етти ёт бегана болага ачиниб, - дебди
— Хотин, тайёрмисан? Бунча имиллайсан? Меҳмонга кечикаяпмиз ахир!
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
Афанди бир пошшога балиқ совға қилди. Пошшо бу совға учун Афандига хазинадан бир тилла инъом қилди. Афанди чиқиб кетиши билан вазир пошшога деди:
— Ҳар ким балиқ кўтариб келса бир тилладан бераверсангиз хазина бўшаб қолади-ку?
— Дарвоке, айтганингиз тўғри. Нима қилиш керак?
— Дарҳол Афандини қайтариб келишни буюринг,— деди вазир.
Пошшо Афандининг кетидан одам юборди-да, вазирга деди:
— Тиллани қайтариб бер десак кандай бўлар экан?
— Бунинг иложи осон,— деди вазир,— Афандидан балиғинг эркакми, урғочими деб сўрайсиз, урғочи деса, «Менга эркак балиқ керак» дейсиз, эркак деса, «Менга урғочи балиқ керак» дейсизу тиллани қайтариб оласиз.
Афанди келди. Пошшо ундан сўради:
— Балиғинг эркакми урғочими?
Афанди пошшонинг ниятини пайқаб:
— Балиғим хунаса эди,— деб жавоб берди.
Пошшо унинг зийраклигига қойил қолиб, яна бир тилла инъом қилди.
Эр-хотин кечаси ухлаб ётишса хотин алахсираб:
— Вой, эрим кевотти, эрим кевотти, деса
— Ёнида ётган эри, сакраб туриб ўзини балкондан отворибди.
Хотин эридан сўради:
— Яна ичасми-а? Яна ичасми?
— Йўқ. Хотин яна сўради:
— Ичасми?
— Йўқ.
— Оҳирги мартта сўраяпман, яна ичасми?
— Э, хоти—и—ин, қўймадинг қўймадинг-да, хўп қуй, дермиш.
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Чой дамла, бор, — деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
— Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, — дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
— Жоним "Отелло"ни ўқиганмисан?
— Йўқ.
— Охунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?
— Ким у?
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?
— Йўқ, ёдламаганман.
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?
— Йўқ, эшитмаганман.
— Тур, унда чой дамла...
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.