Болакай уйга хомуш келиб онасига дебди: — Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади. Онаси сўрабди: — Кейин сен нима қилдинг? Болакай: — Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.