Бир куни шифохонага бир бемор келибди. Уни ҳамма ёғи тирналган, шилинган, қонталаш экан. — Сизга нима бўлди? - дебди шифокор. — Мени ари чақиб олди, - жавоб берибди бемор. — Ари чақса, шу аҳволга тушасизми??? - сўрабди яна шифокор. — Ахир мен ток устида узум узаётган пайтимда чақди ари, - деган экан бемор.