Овчилар бир-бирига ўлжасини мақтана бошлашибди: — Катта айиқ овладим, - дебди ёш овчи. — Қандай овладинг? - сўрабди овчилар ундан. — Биринчи ўқни отдим, тегмади. Иккинчи ўқни отдим, яна тегмади. Учинчи ўқни ҳам отдим. У ҳам тегмади, - дебди. — Унда қандай қилиб айиқни ўлдирдинг? - дейишса, ёш овчи: — Айиқ кулавериб ўзи ўлиб қолди, - дермиш.