Барзанги йигит қўлида таёқ билан сартарошхонага кириб дебди:
— Сочимни зўр қилиб калталатиб қўй! Агар сал нотўғри кесадиган бўлсанг, шу таёғимдан калтак ейсан!
Сартарош йигитни сочини чиройли қилиб калталатиб қўйибди.
— Қўрқиб кетмадингми таёғимни кўриб, - деса, сартарош:
— Нега қўрқаман?! Томоғингни ёнида мени устарам турганда! - деган экан.
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.