Бир тўйда ярим тунгача базм бўлибди-ю охири ўртакаш бир отахонни ўртага чақириб:
— Отахон дуо қилиб беринг, - дебди.
Отахон ўртакашни олдига келса, ўртакаш отахонни қулоғига замонавий BLUETOOTH микрофонни тақиб гапиринг, - дебди.
Отахон ўртакашга қараб:
— Менга микрофон бер, - деса.
Ўртакаш:
— Отахон гапираверинг ҳамма эшитяпти, - дебди.
Отахон жаҳли чиқиб:
— Микрофон бер-э, - деса.
Ўртакаш отахонни қўлига битта стаканни бериб, мана микрофон энди гапиринг, - деса.
Отахон гап бошлабди:
— Мана бугун жиянимиз Абдусаттор... жиянимиз Абдусаттор, - дебди-ю.
Келинни исми эсидан чиқиб қолиб, стаканни орқасига яшириб, ўртакашга қараб:
— Ану алвастини исми нимайди, - дермиш.
Шер ўрмондаги ҳамма ҳайвонларни йиғиб, латифа айттирибди.
— Кимни латифаси кулгили чиқмаса, ўшани ейман, - дебди шер.
Биринчи бўлиб қуён латифа айтибди. Ҳамма ҳайвонлар кулибди. Фақат жирафа кулмабди. Шер қуённи еб бўлгач, бўри латифа айтибди. Жирафа росса кулибди.
— Нега куляпсан? - дейишса, жирафа:
— Қуённи латифаси кулгили экан, - дермиш.
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган ўғлига онаси дебди:
— Қаерларда юрибсан? Соат нечи бўлди?! Бор, юравер кўчада!
Бу гапни эшитган ўғли шу заҳоти чўнтагидан телефонини, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, Алиш шўттамисила? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дермиш.
Бир қиз учрашувга кеч қолиб келди.
Йигит:
— Нега кеч қолдинг?!
Қиз:
— Билмайсизми, чиройли қизлар доим кечикиб келишга одатланган.
Йигит:
— Буни биламан, лекин сан нимага кеч қолдинг...?