Ўғил кечки пайт маст келиб, уйга кирса, столни устида қовун турган экан. "Бир оз еб ётай, бўлмасам уйдагилар ичиб кеч келганимни билиб қолишади", - деб қовунни еб ухлабди.
Эрталаб ойиси:
— Эй, уяти йўқ, тур! Кечқурун уйга ичиб кебсан-а?
— Йўқ, ойи.. Мен ичганим йўқ, нималар деяпсиз?
— Ичганим йўқ? Тунда ошқовоқни ярмини еб қўйибсанку, - дермиш.
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган ўғлига онаси дебди:
— Қаерларда юрибсан? Соат нечи бўлди?! Бор, юравер кўчада!
Бу гапни эшитган ўғли шу заҳоти чўнтагидан телефонини, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, Алиш шўттамисила? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дермиш.
Синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан хотини сўрай бошлабди:
— Азаматни кўрдингизми?
— Ҳа, у аҳмоқ катта юрист бўлиб ишлаётган экан.
— Ботир-чи? У қалай?
— У тентак бош врач лавозимига кўтарилибди.
— Сардор қандай экан?
— Эҳ, у бефаҳм тадбиркорликни бошлабди!
Хотин:
— Қачон сиз ҳам аҳмоқ, тентак, бефаҳм бўларкинсиз-а...?
Алкаш одам дўконга кириб сотувчига:
— Бир томчи ароқ қанча туради? - деса, сотувчи:
— Ҳеч қанча, - дебди.
Алкаш унга:
— Бир стакан ароқ томчилатиб беринг! - дермиш.