Бир бемор докторга келиб:
— Қорним оғрияпти, дори беринг, - деса, доктор шошилганидан итига олган дорини бериб юборибди.
Бир ҳафтадан кейин бояги бемор яна келиб:
— Доктор, менга берган дорингизни номи нима эди? Ҳеч қайси дорихонадан топа олмаяпман, - дермиш.

8

Boshqa latifalar

Шер ўрмондаги ҳамма ҳайвонларни йиғиб, латифа айттирибди.
— Кимни латифаси кулгили чиқмаса, ўшани ейман, - дебди шер.
Биринчи бўлиб қуён латифа айтибди. Ҳамма ҳайвонлар кулибди. Фақат жирафа кулмабди. Шер қуённи еб бўлгач, бўри латифа айтибди. Жирафа росса кулибди.
— Нега куляпсан? - дейишса, жирафа:
— Қуённи латифаси кулгили экан, - дермиш.
303
— Ассалому алайкум доктор. Сизга кўзимдан шикоят қилиб келдим! Охирги пайтда жудаям қийналиб кетдим. Ошхонага кираман деб, молхонага кириб кетаяпман. Уйимга кираман деб, қўшнимникига кириб кетяпман. Яхшилаб даволамасангиз бўлмайди!
— Сизни тезда даволамаса бўлмас экан. Ахир бу ер банк-ку...
152
Иккита пиёниста ичиб олиб, кетаётса олдидан кўзгу чиқиб қолибди. Кўзгуда ўзини аксини кўриб бири иккинчисига, “Дўстим шу кетишда ичаверсак, 10 йилдан кейин кўринишимиз шу аҳволда келиб қолади-ёв”, - дермиш.
167
Бир куни афанди уйида ўтирса, ёнидаги хонадан шовқин эшитилибди. Афанди милтиғини олиб хонага кирса, бурчакда қоп-қора нарса турганмиш. Милтиқ билан "пақ" этиб отибди. Қараса, ўзини чопони девордаги михда илиниб турган экан.
Шунда афанди "Э ҳайрият-ей, яхшиям ичида ўзим йўқ эканман", - дебди.
123