Подшо узоқ муддатлик овга кетган эди. Бошқа мамлакатдан элчи келиб қолди. Вазир уни парвариш қилишни Афандига топширди. Афанди ҳар куни ошпазга тайинлаб, элчини қирғовул, бедана, каклик гўштларидан тайёрланган сара овқатлар билан боқар эди.
Орадан беш-ўн кун ўтди, қуш гўшти элчининг меъдасига тегиб, у ошпаздан сўқим гўштидан овқат тайёрлаб беришни илтимос қилди. Ошпаз унинг тилига тушунмай, вазирга мурожаат қилди. У ҳам тушунмай Афандидан тушунтириб беришни илтимос қилди.
Афанди элчи ҳузурига бориб, имо-ишоралар билан мақсадини сўраган эди, у икки қўлини боши устига шохга ўхшатиб, ўз тилида алланарсалар деди, Афанди сира ҳам тушунмади.
— Элчи нима хоҳлар экан?— сўради вазир.
— Элчининг икки қўлини боши устига кўтаргани унинг подшони кўрмоқчиман дегани,— деб жавоб берди Афанди.

129

Boshqa latifalar

Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.

4764
Икки ГАИ ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
ГАИшниклар ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчиси билан отни думини кўтариб:
— Бардачокда эди, олақол!!!
2804
5 ёшли бола подшоҳ, султонлар ҳақида китоб ўқиб туриб онасига:
— Мен ҳам катта бўлсам, 5та хотиним бўлади. Биттаси киримни ювади, биттаси уй тозалайди, яна бири овқат қилади, - деса
Онаси:
— Сан қайси бири билан ухлайсан? - дебди
— Ман ҳеч қайси бири билан ухламайман, ман ойижоним билан ухлайман, - дебди.
Онасини кўзлари ёшланиб: "Ўзимни меҳрибоним, ғамхўрим, - дебди,
— Унда 5та хотининг ким билан ухлайди? - деса
— Адам билан ухлайди ҳаммаси, - дебди
Отасини кўзлари ёшланиб:
— Ўзимни меҳрибоним, - дермиш
2432
Қадрли аёллар! Агар сиз 6 март куни совға олсангиз демак сиз у эркакнинг — хушторисиз… Агар 7 мартда совға олсангиз — сиз унинг хамкасбисиз… Агар 8 мартда совға олсангиз — сиз унинг севимли аёлисиз… Агар умуман совға олмасангиз — сиз унинг хотинисиз!!!
1846