Врач беморга дебди:
— Ҳавотир олманг. Бу юрагингиз билан 70 ёшга бемалол кирасиз.
— Доктор, ахир ҳозир мен 70 даман-ку?!
— Ана, ахир сизга нима дегандим...

18

Boshqa latifalar

Бир тўйда ярим тунгача базм бўлибди-ю охири ўртакаш бир отахонни ўртага чақириб:
— Отахон дуо қилиб беринг, - дебди.
Отахон ўртакашни олдига келса, ўртакаш отахонни қулоғига замонавий BLUETOOTH микрофонни тақиб гапиринг, - дебди.
Отахон ўртакашга қараб:
— Менга микрофон бер, - деса.
Ўртакаш:
— Отахон гапираверинг ҳамма эшитяпти, - дебди.
Отахон жаҳли чиқиб:
— Микрофон бер-э, - деса.
Ўртакаш отахонни қўлига битта стаканни бериб, мана микрофон энди гапиринг, - деса.
Отахон гап бошлабди:
— Мана бугун жиянимиз Абдусаттор... жиянимиз Абдусаттор, - дебди-ю.
Келинни исми эсидан чиқиб қолиб, стаканни орқасига яшириб, ўртакашга қараб:
— Ану алвастини исми нимайди, - дермиш.
1569
Ўғли отасидан сўрабди:
— Ада сиз оиламизда кимсиз?
— Мен - Президентман.
— Ойим-чи?
— Ойинг - давлат.
— Бувимлачи?
— Бувинг - прокуратура.
— Укам билан мен-чи?
— Сизлар - халқсизлар.
Ота командировкага кетибди. 1 ҳафтадан сўнг ўғил отасига СМС ёзибди:
"Ада тез келинг! Давлатга бошқа президент келди. Прокуратура ухлаб ётибди. Халқ ҳавотирда.
259
Бозорда қари онахон балиқ сотувчисини ёнига келган:
— Болам, балиғинг янгими? - деб сўраса, сотувчи:
— Ёзиб қўйибди-ку, тирик балиқ деб онахон, - дебди.
Онахон унга:
— Мен ҳам тирикман болам, лекин янги эмасман, - дебди.
272
Бир инженер ишсизликдан нима қилишини билмай, таваккал бир касалхона очибди. Касалхона эшиги олдига "Биз сизларни бенуқсон даволаймиз. Агар даволай олмасак 50000 пулингизни 100000 қилиб қайтарамиз", - деб ёзиб қўйибди.
Йўлдан ўтиб кетаётган бир врач, - буларни бир боплаб, 100000 пулини олиб чиқиб кетаман, - деб бинога кирибди. Инженер уни кутиб олиб, шикоятини сўрабди.
— Мен таъмни билмаяпман. Нима есам ҳаммаси бир хил.
— Ҳамшира, шишадаги суюқликни ичиринг.
— Ие, бу бензинку!
— Табриклайман, таъм билишингиз тикланди. Сиздан 50000.
Врач жаҳл билан пулни тўлаб чиқиб кетибди. Икки кундан кейин яна келибди:
— Энди мен ҳид сезмаяпман.
— Ҳамшира шишадаги суюқ дорини бу кишига ичиринг.
— Бу яна бензинку...
— Ана, ҳид билиш қобилиятингиз ҳам тикланди. 50 000 тўлаб кетасиз. Врач пулни тўлаб, яна жаҳл билан чиқиб кетибди. Орадан 3 кун ўтиб, бу сафар аниқ боплайман деган мақсадда келиб дебди:
— Энди мен ҳеч нарсани кўрмаяпман.
— Кечирасиз, биз буни даволай олмаймиз. Мана сизга 100000 пул.
— Ие, бу ерда 50000 ку!
— Табриклайман, кўриш қобилиятингиз тикланди. Сиздан 50000.
338