Афандининг бир ўртоғи касал бўлиб қолди, уни кўргани бориш олдидан хотинидан маслаҳат сўради:
— Касал кўргани борганда нима дейилади?
— Бориб «аҳволингиз қалай?» деб сўрайсиз, у «шукур, яхшиман» дейди, сиз «хайрият» дейсиз, «иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?» деб сўрайсиз, у кўнгли тортган овқатни айтади, сиз «ундан кўпроқ еб туринг, мен ҳам янаги келишимда олиб келаман» дейсиз, қайтар вақтингизда яқин ўртоқларингиз келяпдими» дейсиз, у «ҳа, келяпти» дейди, сиз «хайрият, келиб туришган бўлса яхши, мен ҳам кўриниб қолишса айтиб юбораман» деб келаверасиз, — деди хотини.
Афанди ўртоғиникига борди, у оғир аҳволда ётар эди, Афанди ундан сўради:
— Аҳволингиз қалай?
— Кўриб турибсизку, ўладиган бўлиб қолдим.
— Хайрият, — деган эди, касал ижирғиланди, Афанди сўроқни давом эттирди:
— Иштаҳангиз қалай, нима егингиз келади?
— Ажалнинг уруғини!
— Ушандан кўп-кўп еб туринг, — таскин берди Афанди, — мен ҳам янаги келишимда ундан олиб келаман.
Афандининг бу гапидан асаби бузилган касал тескари қараб олди. Ниҳоят, Афанди яна сўради:
— Мендан бошқа ўртоқларингиз ҳам кўргани келишяптими?
— Ҳа, Азроил келяпти! — деди аччиғланиб касал.
— Хайрият, келгани яхши, мен ҳам кўча-куйда кўриниб қолса, айтиб юбораман,— деб Афанди жўнаб кетди.

154

Boshqa latifalar

Янги йилни нишонлаб тонгга яқин бир аҳволда уйга кириб келган эрни хотини кутиб олибди.
— Юзимга қарашга энди қандай чидайсиз? – дебди хотини.
Эр бўлса унга:
— Ҳечқиси йўқ онаси, шунча йил чидаб келяпман, бу ёғи ҳам қарайвераман, - дермиш.
0

Бир куни ӯрмондан шер келиб шаҳардаги дарахт устига чиқиб олибди.
Буни кӯрган бир одам керакли жойга мурожат қилибди. Тезда бир киши ити билан етиб келибди ва ҳалиги одамга дебди.
Мен дарахтга чиқиб шерни пастга тушираман ва ит бориб уни ғажиб ташлайди деб ҳалиги одам қӯлига милтиқ берибди. Шунда у одам ҳайрон қолиб сурабди. Кечирасиз агар ит шерни ғажиб ташласа милтиқни нима кераги бор деса
Ҳалиги одам: Агар мен тушиб кетсам ит отиб ташлайсиз.

0
Мусиқачи уйида барабан чалиб ўтирган экан, қўшнилари ажойиб мусиқа овози кўчага ҳам баландроқ эшитилсин деб уни деразасини тош билан синдириб кетишибди.
0
Кечки базмларнинг бирида бир эркак ноз-карашма қилаётган аёлга дебди:
Кечирасиз хоним, мен уйланганман!
Аёл бўлса унга жавобан:
—Вой худойим-ей, мен бўлса касал экансизми деб ўйлабман...
0
Қишлоқдаги болакай:
— Ойижон, челакдаги сутга сичқон тушиб кетти.
— Вой шўрим қурсин! Дарров олиб ташла!
— Йўқ. Мен челак ичига мушукни ташладим. Ҳозир сичқонни ушлайди.
0
Кафеда официант мижозга буюртма қилинган товуқни қўлида ушлаб олиб келаётганини кўриб жаҳл билан:
— Нега овқатни қўлингиз билан ушлаб олгансиз!? - деса, официант:
— Икки мартта ерга тушиб кетди. Учинчи мартта ҳам тушириб юбормай дегандим... - дермиш.
0
Психиатр врачдан дўсти сўрабди:
— Нимага сен беморларингдан қандай машинаси борлигини сўраяпсан? Буни касалликка нима алоқаси бор?
— Эҳ дўстим, шунга қараб беморимдан қанча пул олишни мўлжаллайман-да!
0
Ўлим жазосига ҳукм қилинган еврейдан сўрашибди:
— Сўнгги сўзингни айтишинг мумкин!
— Ўлимим олдидан сўнгги мартта қулупнай емоқчиман.
— Ахир қулупнай баҳорда пишади.
— Майли, мен кутиб тураман...
0
Бошлиқни хонасини тозалаётган фаррош аёлни қулоғи эшитмас экан. Бир куни токчадаги гулдон ерга тушиб синибди. Фаррош аёл орқасига ўгирилиб синган гулдонга қараган экан, бошлиқни юраги ёмон бўлиб қолибди. Чунки ўша фаррош опа махфий йиғилишларда бемалол хонани тозалаб юраверган экан-да!
0
Ишга кайфиятсиз келган йигитдан дўсти сўрабди:
— Нега кайфиятинг йўқ?
— Хотиним билан уришиб қолдим.
— Нега уришдинг?
— Янги кўйлак сотиб олган экан. "Мени семиз кўрсатмаяптими?" деб сўради.
— Сен нима дединг?
— Тўғрисини айтдим.
0