Болалар haqida latifalar

Илму толиб пиру комилдан сўради:
— Устоз, ўзбекчага русчани аралаштириб гапирса, гуноҳму?
Пиру комил деди:
— Конечно!
31
— Холажон, менга берган совғангиз учун раҳмат.
— Арзимайди.
— Арзимаслиги тўғрику-я, ойим шундай деб айт дедилар-да.
79
Ўқитувчи ўқувчиларни синф партасига жойлаштиряпти:
— Сени даданг қаерда ишлайди?
— Мани дадам бозор раҳбари.
Ўқитувчиси биринчи болани энг олди қатордаги партага ўтказибди.
— Қани, сени даданг қаерда ишлайди?
— Мени дадамни иккита мебель дўконлари бор, - деб жавоб берибди иккинчи ўқувчи.
— Бозор раҳбари ўғлини ёнига ўтир!, - дебди ўқитувчиси.
— Қани, сени даданг ким?
— Мени дадам прокуратурада.
— Қани биринчи партада ўтирганлар турларинг-чи! Иккинчи партага ўтир иккаловинг! - деб учинчи болани энг олди партага ўтқазган ўқитувчи яна сўрабди:
— Хўш, даданг прократурада нима иш қилади?
— Билмиман. Дадамни кеча иккита одам олиб кетишганди-да ўша прокуратура деган жойга...дермиш бола.
126
Мактабга янги ўқитувчи келибди. Ўқувчилар унинг атрофини ўраб олиб, ўз мактаблари, синфлари ҳақида бетўхтов гапира кетишибди. Синфдошлар орқа партада ўтирган ўқувчини кўрсатиб, ўқитувчига таништиришибди:
— Манави Болтавой-тентак бўлади.
Мана унга 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пулни берсангиз у доим ранги қизил бўлгани учун 500 сўмликни олади.
Болалар Болтавойни чақириб, ўқитувчига намойиш қилиш учун 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пул узатишибди. Болтавой ҳақиқатдан ҳам 500 сўмликни танлабди. Дарслар тугагач, ўқитувчи Болтавойни кабинетига чақирибди ва дебди
— Болтавой, қарасам — математикани унчалик яхши билмайдиганга ўхшайсан. 1000 сўм 500 сўмдан икки баробар кўплигини наҳотки билмасанг?!
— Албатта биламан!
— Унда нега 500 сўмликни танлайсан?
— Муаллим, агар мен 1000 сўмликни танласам, кейинги сафар болалар менга пул бермай қўйишади-да!
268
— Дада, нега сиз ойимга уйлангансиз?
Ота ўғлини берган саволига ошхонада юрган хотини томонга қараб жавоб берибди:
— Хотин қара, сенга уйланганимга ҳатто ўғлимиз ҳам ҳайрон бўляпти!?
119
Она қизидан сўради:
— Нега Аҳмаджон деган йигитга турмушга чиқишни хоҳламаяпсан?
— Ойи, ахир у малласоч-ку!
Ота гапга аралашди:
— Ўша йигитга турмушга чиқавер, қизим! Сен билан бир йил яшаса, сочи оқариб кетади, жавоб!
148
— ЎЎЎ, манга қара! Агар ёмон бола бўлиб жаҳлимни чиқарсанг, катта қиз бўлганимда сенга тегиб оламанда. Кейин бир умр уйингда яшийман тушундингми!
131
Ўқитувчи ўқувчидан сўради:
— Каримжон,нега ўтган куни мактабга келмадинг?
— Ойим шимимни ювиб қўйган эканлар. Бора олмадим-да...
— Кеча-чи, кеча нимага келмадинг?
— Мактабга кетаётиб, уйингиз ёнидан ўтдим. Қарасам, кўйлагингиз жиққа хўл илиниб турган экан. Сизни мактабга бормасалар керак деб ўйлабман.
23
Бир аёлни бир боласи бор экан. У эрга тегибди. Эрини ҳам бир боласи бор экан. Орадан йиллар ўтибди ва улар фарзандли бўлишибди. Бир куни 3 бола уришибди. Буни аёл кўриб, эрига шундай деган экан:
— Сизники, Меники билан биргалашиб Бизникини уришяпти.
117
— Ўртоқ капитан, бир ҳафтага рухсат берсангиз, хотиним фарзандлик бўлиши керак эди.
— Майли, рухсат.
Бир ҳафтадан сўнг.
— Хўш, солдат Сотволдиев ўғилми қизми?
— Билмадим, ўртоқ капитан. 9 ойдан кейин маълум бўлади.
136