Ўзбекона haqida latifalar

— Адажон, циркка борайлик.
— Вақтим йўқ ўғлим!
— Борақолайлик ада! Циркда очиқ-сочиқ кийинган чиройли қизлар арслонни ўйнатишар экан.
— Арслонни кўрмаганимга ҳам анча бўлди ўғлим...! Майли кетдик! Кўриб келайлик!
55

Дугоналар:
— Эрингни туғилган кунига қандай совға қилдинг?
— Ўша куни эрим билан уришмадим.

37
Футболимизни яхшилашни энг яхши йўли:
Олдин уларни ҳаммасини далага ҳайдаш керак. Кейин ҳозирги ҳаётини қадрига етиб, озгина тезроқ югурадиган бўлишади.
42
Бир аёл эрига:
— Ичишни ташланг, - дебди.
Эри:
— Майли, ташлайман, - дебди.
— Сигаретни ҳам ташлайсизми? - дебди хотини.
Эри:
— Ташлайман, - дебди.
Хотини ўзида йўқ хурсанд бўлиб:
— Ман учун ҳаётингизни берармидингиз? - деса, эри:
— Бунақа ҳаётни нима кераги бор, бераман-да, - деган экан.
52
Қўлларни 20 сония эмас, 20 дақиқа ювиш керак.
Ҳурмат билан "Сувсоз" ОАЖ.
35
Келажак ёшлар қўлида. Ёшлар хорижда! Демак, хорижий мамлакатлар ҳам бизни ихтиёримизда экан-да?!
66
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!
“Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!”
Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг:
“Ишни ким қилади?” “Сиздан бошқаси тушунмайди, қила олмайди...!”
41
Она кўчада юришни яхши кўрадиган ўғлига дебди:
— Қаерга кетаётганингни айтиб кет! Қаердан қидиришни билайлик!!!
Ўғли:
— Ойи мен 1 та ипотека ва 3 та кредит олганман. Ерни тагидан бўлса ҳам топиб олишади, хавотирланманг!
43
— Қизингни турмушга берибсан, куёвинг қалай экан?
— Жуда яхши чиқди куёвим, кўз тегмасин. Қизимга тилла тақинчоқлар, кўйлаклар олиб беряпти!
— Ўғлингни ҳам уйлантирибсан деб эшитдим, келининг-чи, у ҳам яхшими?
— Қуриб кетсин! Келин эмас, балони ўзгинаси! Бир қарасанг тилла олиб беринг деб харҳаша қилади, бир қарасанг кийим сўрайди...!
31
— Шу ҳам сериалми?! Маъно-мантиқ йўқ!
— Нега унда ҳар куни шу сериални кўраверасан?
— Охири нима бўларкин дейман!
26