Қисқа haqida latifalar

Бир савдогар кишининг Россиядан қайтгач таъсуротлари:
“Россияда ёш болалар ҳам русчани зўр билишар экан!".
56
— Манави дориларни олиб қўйинг.
— Вой, аччиқлигини. Қандай дори эди ўзи?
— Суваракка қарши...!
127
Боксчининг хотини ҳар тонг эрини уйқудан туриши учун тепасига келар экан ва ўнггача санай бошларкан...
27
Етти ёшга тўлган болани биринчи синфга ўқишга олиб кетаётишса, у дод солиб бақирарди:
— Нимага?, қайси айбим учун тўққиз йил???
149
Икки дугона суҳбатлашяпти. Биринчиси:
— Эрим ҳар доим аввалги хотинини гапиради.
Иккинчиси эса:
— Яхшику, - дебди. Мени эрим бўлса доим бўлажак хотинини гапиради.
174
— Агар яна ичадиган бўлсангиз жигарингиз билан хайрлашаверинг.
— Алвидо жигарим, алвидо !!!
128
— Дугонажон қандай қилиб бир ойлик маошни бир кунда сарфлаш мумкин?
— Маошингни олгин, кўрсатаман!
49
Эр-хотин ва меҳмонга келган қайнона тушлик қилиб ўтиришибди. Овқатини еб бўлган қайнона ўрнидан туриши билан, у ўтирган жойга девордаги катта соат тўсатдан шарақлаб тушибди.
Шунда эри:
— Лаънати соат. Доим кечикиб юради-я.
128
— Доктор, ёшим 80дан ошган бўлса-да,ҳалиям қизларнинг орқасидан югуриб юраман.
— Э,зўр-ку!
— Лекин нимага югураётганимни эслолмаяпман-да!
32
— Автобусга чиқсам, бир аёл супурги кўтариб чиқиб қолди. "Нима, учмаяптими"?, деб юборибман ...
110