Қисқа haqida latifalar

— Мени қўшниларим ярим тунда деворимни тақиллатаверишади. Ҳеч тинчлик беришмайди-я...
Яхши-ям мен ўша вақт ухламай, барабан чалаётган бўламан!
85
Бир киши доим “Нон урсин!” деб қарғанавераркан. Кунларнинг бирида “Дока хлеб”ни машинаси уриб кетибди.
22
Ўт ўчирувчи ёнғин ҳақида хабар берган кишидан сўради:
— Ёнғин бўлаётган жойдан кабоб ҳиди келяптими?
— Йўқ, сезмадим...
— Демак, жабрланганлар йўқ!
167
— Ойи, кўчага чиқиб ўйнасам, майлими?
— Шу кир қулоқларинг биланми?
— Йўқ, ўртоқларим билан.
124
Чўлда сувсизликдан ташна бўлиб кетаётган одамнинг
йўлидан қудуқ чиқиб қолибди.
Қудуқни кўрган ҳалиги одам қувонганидан, — Сув, сув, - деб бақирганча қудуқ томон югурибди. Шу пайт қудуқ ичидан бир одам отилиб чиқиб:
— Қани сув? Қани?! - дебди.
35
— Яхши қиз, сиз рақс тушаяпсизми!?
— Ҳа-а-а!
— Худога шукур-ей. Мен ток ураяпти-ми, деб ўйлапман.
114
Алкашларда 250+250=500 эмас, 1 та бутун бўлади.
23
Бир одамга банк кредит беришни рад этибди. Қандай қилиб қасд олишини узоқ ўйлаб, охири шу банкдан шахсий ячейка олибди. Унга икки килограмм балиқ олиб келиб қўйибди-да, ячейкага фақат ўзи биладиган код рақамини ўрнатиб кетибди.
134
Бир харидор нуқул 200 грамм гўшт сотиб олаверар экан. Кунлар, ойлар ўтиб, бир куни ўша дўкондан 2 кг. гўшт сотиб олибди. Шунда сотувчи “Нима бўлди? Тўй қиляпсизларми?” деган экан.
19
Статистик маълумотларга кўра, битта йигитга 8 та қиз тўғри келади. Менда қиз йўқ! Демак, қайсидир аблаҳ 16 та қиз билан юрибди…
21