Уйга қайтган ўғил, телефонидан кўзини узмай ўтирган онасига:
— Ойижон мен келдим! – деса, онаси ўғлига қарамай:
— Қаерларда санғиб юрибсан? – дебди бепарволик билан.
Ўғли онасига:
— Ойи, мен армиядан қайтдим!!! – деган экан.
Йигит қизга смс ёзаяпти:
— Шалом шевгилим! Яхшимисан?
Қиз ҳайрон бўлиб:
— Жоним, нега "с" ҳарфини ўрнига "ш" ҳарфини ёзаяпсиз?
— Оғзимда носим бор-да, ашалим!
Бир қизалок ойисига:
— Ойи, мен кеча телефон топиб олдим.
— Қани у?
— Ташлавордим.
— Нимага?
— Уни қеч қанақа кнопкалари йўқ, буни устига орқасида ярми тишланган олма расми ёпиштириб қўйилган экан.
Радионинг жонли эфирига навбатдаги тингловчи қўнғироқ қилиб гапиряпти:
“Кеча кўчадан пул тўла ҳамён топиб олдим. Ҳамён ичида пулдан ташқари Юнусобод тумани, Бодомзор кўчаси 8 уйда яшовчи Қодиров Алишер номига ташриф қоғози ҳам чиқди. Илтимос, Алишерга бирор-бир қўшиқ қўйиб берсангиз”.
Хотираси паст йигит севган қизидан СМС кутаверибди-кутаверибди...
Охири севгилиси йўқлиги эсига тушиб қолибди.
Шифокор ҳузурида:
— Салом доктор! Биз келдик.
— Кечирасиз, сиз бир ўзингиз-ку?!
— Мен ва менинг касалликларим!
Бири мақтанчоқ бошқаси эса камтар бўлган икки дўст суҳбати. Мақтанчоқ керилиб гап бошлади:
— Ваниҳоят iPhone 8 олдим. Телефонмисан телефон экан!
Функциялари даҳшат!
— Табриклайман дўстим!
— Ишонасанми, кўчада, ишхонада, транспортда ҳамма менга қарайди... Сени эса юришингни қара!? Хитойликларни матоҳини тутиб...! Гадоймисан нима бало?!
— Насиб қилгани шу эканда...
— Майли сиқилма, зўр бўлади ҳали. Ҳа, айтганча, дўстим, маошгача озгина қарз бериб туролмайсанми???
Бир кишини уйига ўт кетибди.
Ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилса, оператор гапира бошлабди:
"Ошхонангиз ёнаётган бўлса 1 рақамини босинг, меҳмонхонангиз ёнаётган бўлса 2 ни босинг, ётоқхона ёнаётган бўлса 3 ни босинг, ..."
Ҳалиги киши шошиб-пишиб битта рақамни босибди. Оператор яна гапираверибди:
"Оператор билан 10 дақиқадан сўнг боғлана оласиз".
Уйи ёниб кул бўлган киши:
"Раҳмат! Уйим ёниб бўлди!" деб телефонни қизил тугмасини босиб қўйган экан.
Ярим тун, соат 2:00.
Телефон қўнғироғи жиринглаб, нариги томондан "Нега шу маҳалда ухламаяпсан?" деган саволни эшитиб ақлдан озай дедим.
Менга қўнғироқ қилган одам шу саволни ўзига ҳам бериб кўрганмикин?!
Бир талаба йигит эрталаб нонушта қилиб, телефонига ўрнатилган TashBus да автобус қачон келишини қараб ўтирса, бувиси дебди:
— Болагинам, нима қиляпсан?
— Автобус кутяпман, - жавоб берибди набираси.
Бувиси набирасини аҳволидан хавотир олиб:
— Бу телефон ўлгур ёшларни ақлдан оздирмасайди. Ошхонада-ям автобус кутадими?! - дермиш.