Қайнонанинг хасрати:
Уйга Wi-Fi ўрнатганимиздан буён келиним овқатларни тайёрлашни интернетдан бемалол кўриб оляпти.Фақат энди пиширишга вақти бўлмаяпти. Қўшни аёллар "Wi-Fi ни ўчириб қўйинг" дейишяпти. Тушунолмадим...?!

Полиция бошқармаси қидирилаётган бир жиноятчининг 6 хил тарзда олинган суратини ҳамма ҳудудларга тарқишди. Орадан кўп ўтмай, ҳудудий полиция маҳкамасидан шундай ахборот келди: «Қидирилаётган 6 та жиноятчининг бештаси қамоққа олинди, олтинчисининг кетидан кузатяпмиз».

Эр хотинига:
— Нега котлетларни ҳажми ҳар хил?
Хотини:
— Ўзингиз бир-бирига ўхшамаган таом пиширгин дегандингиз-ку!
Бемор:
— Доктор, жигарим қаттиқ оғрияпти.
Доктор:
— Тез-тез ароқ ичиб турасизми?
Бемор:
— Вой ҳар куни ичаман, ёрдам бермайди...
Ҳар куни компьютеримдан Гугл хотирасини ўчириб тураман.
Касбимга оид билимларни интернетдан қидириб топаётганимни ҳеч ким билиб қолмаслиги керак.
Йигит севган қизига дебди:
— Менга турмушга чиқиш таклифини бергандим. Анчадан бери жавоб бермаяпсан?!
Қиз дебди:
— Ўшандан бери қанча ойлик маош олишингизни билолмаяпман...!
Дам олиш учун Чорвоққа боришга пулингиз етмаса, Туркияга боринг...!
— Ваниҳоят, "жиннини ёқиш"ни ўрганиб олдим. Жуда фойдали экан.
— Сен "ўчиришни" ўрганишинг керак эди-ку!

Радиога қўнғироқ бўлибди:
— Алло, бу радиоми?
— Ҳа. Кимга салом йўлламоқчисиз?
— Ҳеч кимга. Шунчаки ҳовлига тариқ ёйган эдим. Радиони овозини баланди қилиб қўяман. Ҳар-ҳар замон "киш-киш" деб турсангиз...

Иссиқ ҳавода дўконга кириб келган болага сотувчи дебди:
— Нима оласан?
Бола жавоб берибди:
— Дам оламан.