Бошлиқлар ҳақида латифалар

Раҳбарларимизга "ойлик маошларни ошириб беринг!" деган эдик. Улар "адашиб" ўзларини ойликларини ошириб юборишибди.
Оғир бемор болаларни даволанишига бюджетдан пул ажратиб, депутатларни маошига эса телеграмдаги саҳоватли қўллар каналларидан пул йиғсакмикан-а?!

Ходимлар бўлими бошлиғига корхона раҳбари дебди:
— Корхонамга бир ҳисобчи керак.
Ходимлар бўлими бошлиғи:
— Ҳисобчига қандай талаблар қўйилади? - деса, раҳбар:
— Битта талаб! Мен у билан тинч ухлашим керак! - дебди.

Агар раҳбаримиз ишхонада бўлмаса хонамда ётиб ухлайман.
Агар раҳбаримиз ишхонада бўлса хонамда хушёр ётиб ухлайман.
— Бошлиқ, бугун ишдан эртароқ кетсам майлими?
— Неча дақиқага?
— Мумкин бўлса, 480 дақиқага.
— Дўстим, нега кўзинг кўкарган?
— Кеча хотиним пиширган овқатни мақтайман деб, “Онаси, овқатинг мазали эмас, ... жудаям мазали чиқибди” демоқчи эдим. Гапимни охиригача айтишга улгурмадим...
Раҳбарининг имзосини қўйиб ўрганган бухгалтер, ишдан бўшагач раҳбарини номига бешта кредит олишни уддалаган экан.